Сайт харитаси

Календар

Ҳозир сайтда

Хозигри вақтда 985  меҳмонлар сайтда ва биронта ҳам рўйҳатдан ўтганлар йўқ

Тезкор xабарлар

ҚЎЛИ ЭГРИНИНГ ЙЎЛИ ЭГРИ

Азалдан халқимиз ҳалолликни улуғлаб, ўғрилик, қўли эгриликни қоралаган. Эгасидан сўроқсиз ҳеч бир нарсага ҳатто қўл теккизишга ботинмаган. Лекин орамизда шундай инсонлар борки, улар ўзганинг ҳақига хиёнат қилишдан тап тортмайди.

ЖИНОЯТГА ЖАЗО МУҚАРРАР

Халқимизда “бир кун жанжал бўлган жойдан қирқ кун барака кўтарилади”, деган ибора бор, кўпинча яхши гап-сўзлар билан бошланган улфатлар базми спиртли ичимлик таъсирида охир-оқибат жанжал-тўполон билан якунланиб, муштлашувгача бориб етади, энг аянчлиси, бундай ҳолатлардан  нафақат уларнинг ўзлари балки, яқинлари ҳам бирдек азият чекадилар.

Транспорт воситалари билан боғлиқ жиноятлар ҳақида

 

2017 йил 11 апрель куни соат 03-00 ларда, Самарқанд вилояти, Оқдарё тумани, Лойиш шаҳарчаси ҳудудида номаълум ҳайдовчи, номаълум транспорт воситаси билан пиёда Оқдарё тумани, Лойиш шаҳарчасида яшовчи, 1990 йилда туғилган С.Н.ни уриб юбориб йўл-транспорт ҳодисаси жойидан яширинган. Натижада пиёда С.Н. тан жароҳати олиб касалхонага ётқизилган.

"ҚЎРИҚЛАШ" ХИЗМАТИ ФАОЛИЯТИГА ОИД

Жорий йилнинг 16 апрель  куни кеч соат 02.54ларда Навоий вилояти Зарафшон шаҳар ИИБ ҳузуридаги қўриқлаш бўлими Техник қўриқлаш пункти қўриғида бўлган Зарафшон шаҳар “Рухшона-Зарафшон” МЧЖга тегишли спиртли ичимликлар савдо дўконидан тушган “Ташвиш хабари” ТҚП  оператори М.Наринбетова томонидан бўлим тезкор харакатланувчи гурухи ходимлари ...

"ҚЎРИҚЛАШ" ХИЗМАТИ ФАОЛИЯТИГА ОИД

Жорий йилнинг 21 март куни соат 20.27ларда Тошкент шаҳар  Яшнабод тумани Фарғона йўли кўчаси 39-уйда жойлашган ООО “Гурузлиик” иншоотидан “Ташвиш” хабари келиб тушган, мазкур ташвиш хабарга асосан Яшнабод тумани Қўриқлаш хизмати тезкор харакатланувчи гурух ходимлари сержант О.А.Собиров, сафдор Н.Ю.Кошкаров, сафдор Н.И.Пўлатовлар ўз вақтида етиб бориб иншоотни кўдан кечиришганда...

"ҚЎРИҚЛАШ" ХИЗМАТИ ФАОЛИЯТИГА ОИД

Жорий йилнинг 20 март куни соат 19.00ларда Самарқанд вилояти Самарқанд шаҳар яшовчи, ишламайдиган, 1983-йилда туғилган фуқаро У.Т “Шодиёна” савдо мажмуасида жойлашган Хўжагунжоиш маҳалласида яшовчи, хусусий тадбиркор, 1992 йилда туғилган фуқаро...

"ҚЎРИҚЛАШ" ХИЗМАТИ ФАОЛИЯТИГА ОИД

Жорий йилнинг 16 март куни кеч соат 22.55ларда Навоий вилояти Кармана тумани Жалойир Қишлоқ фуқаролар йиғинида яшовчи, 1995 йилда туғилган, фуқаро Б.А  шахар буюм бозори олди томонидаги автотураргохда турган Навоий шаҳар Ғалаба Шох кўчаси 137-уй 12-хонадонда яшовчи фуқаро Зарипова Насиба Насимовнанинг қўлидаги сумкасини (ичида 200АҚШ доллари ва 80.000 сўм пулини) тортиб олиб...

Ўтган ҳафта мобайнида содир бўлган ёнғинлар тўғрисида:

Қорақалпоғитон Республикаси Кегейли туманида яшовчи фуқаро С.Қобиловнинг уйидаги иситиш печининг дудбурони қизиб кетиши натижасида ёнғин келиб чиқиб, уйнинг 90 кв.м. майдонда том қисми ёниб зарарланган.

Фош этилган транспорт билан боғлиқ жиноятлар ҳақида

2017 йил 10 апрель куни соат 21-00 ларда, Тошкент шаҳар, Сергели туманидаги Янги Сергели-Лутфикор кўчалари чорраҳасида, номаълум ҳайдовчи номаълум транспорт воситаси билан пиёда Сергели туманида яшовчи, 1969 йилда туғилган Ф.М.ни уриб юбориб йўл-транспорт ҳодисаси жойидан яширинган. Натижада пиёда Ф.М. тан жароҳати олиб касалхонага ётқизилган.

Фош этилган транспорт билан боғлиқ жиноятлар ҳақида

2017 йил 18 апрель куни соат 01-00 ларда, Фарғона вилояти, Фарғона шаҳри ҳудудида, номаълум ҳайдовчи, номаълум транспорт воситаси билан велосипедчи Тошлоқ туманида яшаган, 1974 йилда туғилган З.Д.ни уриб юбориб йўл-транспорт ҳодисаси жойидан яширинган. Натижада велосипедчи З.Д. тан жароҳати олиб касалхонада вафот этган.

"Қўриқлаш" хизмати фаолиятига оид

Жорий  йилнинг  03 март куни соат 09.40ларда 1972 йилда туғилган Гулистон шаҳар, 2-мавзе, Сайқал маҳалласи 22/1-уйда яшовчи фуқаро ишдан қайтиб уйига кираётган вақтида уй эшиги очилганлиги сезиб уйга кирганда номаълум шахс борлигини сезиб,  секингина кўчага қочиб чиқади...

"Қўриқлаш" хизмати фаолиятига оид

Жорий йилнинг 07 январ кунидан 08-январь кунига ўтар кечаси Гулистон шаҳар, Н.Зокиров кўчасида тунги йўналиш милициясида хизматни олиб бораётган Гулистон шаҳар ИИБ хузуридаги туманлараро Қўриқлаш бўлими милиционерлари кичик сержант Ж.Аббосов ҳамда сафдор О.Абдуллаевлар хизмат вақтида...

ЖАНГАРИ ФИЛЬМЛАР ТАЪСИРИДА...

Ўсмир психологияси шундайки, унга кучли таъсир кўрсатган восита мисли тошга ўйилган битикдай онгида, феъл-атворида муҳрланиб қолади. Бугун хорижнинг жангари ва зўравонликни тарғиб этувчи фильмларини кўриб, ўзини ўша асар қаҳрамонларидай тутишга уриниш айрим ҳолларда оғир жиноятларнинг содир этилишига ҳам сабаб бўлмоқда.

Тошкент шаҳри ва вилояти ҳудудида содир этилган йўл-транспорт ҳодисалари ҳақида

2017 йил 13 апрель куни соат 14-30 ларда, Тошкент шаҳар, Мирзо-Улуғбек тумани, Буюк Ипак Йўли кўчасида, ҳайдовчи Олмазор туманида яшовчи, 1987 йилда туғилган А.Н. «ЛАСЕТТИ» русумли автомобилини бошқараётиб, рул бошқарувини йўқотиб йўл четидаги дарахтга урилган.

“ДАМАС”даги уч талончи ушланди

Фарғона шаҳрида Янги аср кўчасида яшовчи 1994 йилда туғилган фуқаро ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, уйи олдида кетаётган вақтида давлат рақами ва ранги аниқланмаган “Дамас” русумли автомашина келиб тўхтаб, ундан номаълум шахс тушиб унинг қўлидан планшетини тортиб олиб, автомашинасига ўтириб воқеа жойидан қочиб кетганлиги ҳақида маълум қилган. Мазкур ҳолат юзасидан ЎзР ЖК-нинг 166-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

“Сирғали”лик жиноятчилар қилмиши

Тошкент шахрининг Яккасарой туманида номаълум шахс Бобур кўчасида жойлашган “Ал-Қаср”  кафеси олдида 1989 йилда туғилган фуқаронинг “Спарк” русумли  автомашинасининг орқа ўриндиғида турган, ичида 7.600.000 сўм пули бўлган целофан пакетини олиб воқеа жойидан яширинган.

ФИРИБГАРНИНГ НАҒМАСИ ЎТМАДИ

Самарқандлик 1992 йилда туғилган фуқаро фирибгарликни ўзига касб қилиб, қорақалпоғистонлик аёлни чув туширди. Бу устаомон ёш йигит пойтахтимизнинг Яшнобод тумани ҳудудида 1971 йилда туғилган вақтинча Миробод туманида рўйхатда турган аёлни алдаш йўли билан ишончига кирган.

ТАЛОНЧИЛАР ҚЎЛГА ОЛИНДИ

Тошкент вилояти Ангрен шаҳрида 3 нафар номаълум шахслар ишдан чиқиб оиласига шошилган 1975 йилда туғилган Д.Каримовни тунаб кетдилар. Жабр дийда фуқародан 450 000 сўм пули ва “Нокия” мобиль телефони бўлган сумкасини тортиб олиб қўлга киритган жиноятчилар шу онда кўздан ғойиб бўлишга уринишади.

ҚОНУН БАРЧАГА БАРОБАР

Оҳангарон тумани ИИБ Навбатчилик қисмига келиб тушган хабарга кўра,  тунда икки нафар номаълум шахслар, ўзганинг мулкини босқинчилик йўли билан талон-тарож қилиш мақсадида, юзларига ниқоб кийиб,  қўлларига қўлқоп тақиб, Оҳангарон тумани, Убайд қишлоғида яшовчи 1992 йилда туғилган аёлнинг хонадонига кириш эшигини бузиб кирган.

ЎҒИРЛИКНИ КАСБ ҚИЛИБ ОЛГАН

Оҳангарон туманида истиқомат қилувчи 1988 йилда туғилган Х. Тимофей муқаддам ҳам жиноят содир этганлиги боис жавобгарликка тортилган бўлсада, бундан хулоса чиқармай ўзгаларнинг мол-мулкини яширин  равишда талон - тарож қилишга уринади.