Сайт харитаси

Бизга кўшил

Сайтдаги сўнги ва оммабоп янгиликлар хақида билмоқчимисиз?

Календар

Ҳозир сайтда

Хозигри вақтда 1212  меҳмонлар сайтда ва биронта ҳам рўйҳатдан ўтганлар йўқ

Тадбир ва йиғилишлар ҳақида

ИИВ Академиясида давра суҳбати

2017 йилнинг 31 май куни Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академиясида Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси...

Матбуот анжумани

Бугун Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бош бошқармаси томонидан “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси: эришилган ютуқлар ва истиқболдаги вазифалар” мавзусида матбуот анжумани ўтказилди.

Мақсад – хизмат самарадорлигини ошириш

Навоий вилоятида «Республика ҳудудида содир бўлган ёнғинларни ўчиришни такомиллаштириш, ёнғин ва фавқулодда ҳолатларни бартараф этишга жалб этилган куч ва воситаларнинг самарали бошқарувини ташкил этиш» мавзусида ўқув-семинар ўтказилди.

Ички ишлар вазирлиги Академиясида матбуот анжумани

2017 йил 23 май куни Ички ишлар вазирлиги Академиясида  «Халқ дарди билан яшайдиган, унинг манфаатлари йўлида хизмат қиладиган мутахассис кадрлар тайёрлаш – долзарб вазифа» мавзуида матбуот анжумани ўтказилди.

Мусобақаларга старт берилди

Айни кунларда республикамизнинг барча ўрта махсус, касб-мунар таълими муассасалари ўқувчилари ўртасида  «Ёш  ўт  ўчирувчи»  мусобақаларининг  ўтказилиши  бу борада аломида аҳамият касб этади.

Қизғин, муросасиз баҳслар

Самарқанд шаҳрида патруль-пост хизмати ходимлари ўртасида республика миқёсида касб маҳорати танлови булиб ўтди. Унда 14 жамоа иштирок этди.

Интилганга толе ёр

Пойтахтимиздаги «Бунёдкор» стадиони. Майдонда ички ишлар органларининг турли сомавий хизматлари вакиллари саф тортиб туришибди. Ҳамма кўтаринки кайфиятда. Сал нарида Ўзбекистон Республикаси ИИВ Алоҳида намунали-кўргазмали оркестри чолғучилари қўр тўкиб туришибди. Уларнинг чолғу асбоблари кўзни қамаштиргудек ялтирайди.

Ёшларга эътибор янада кучайтирилади

Самарқанд шаҳрида кенгайтирилган тартибдаги йиғилиш бўлиб ўтди. Унда Ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари, генерал-майор Д.Назармуҳамедов, вилоят ҳокими Ҳ. Оқбўтаев, вилоят ИИБ бошлиғи, полковник Ф. Қувондиқов, туман ва шаҳар ИИБ бошлиқлари, таълим, соғлиқни сақлаш тизими раҳбарлари, «Маҳалла» хайрия жамоат фонди, «Нуроний» жамғармаси, «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати вилоят кенгаши раҳбарлари ва бошқа идоралар вакиллари иштирок этди.

Навоий шаҳрида ёнғин ўчириш амалий спорти

Жорий йилнинг 21-23 апрель кунлари Навоий шаҳрида ёнғин ўчириш амалий спорти бўйича Ўзбекистон “Динамо” ЖТСЖ чемпионати бўлиб ўтди. Мазкур беллашувда жами 16 та терма жамоа вакиллари 4 та шарт бўйича ғолиблик учун ўзаро куч синашдилар. Дастлаб Навоий шаҳридаги “Ёшлар” спорт мажмуасида старт олган баҳсларда спортчилар 100 метр масофага тўсиқлар оша югуриш ҳамда ёнғин ўчириш эстафетаси бўйича имкониятларини синаб кўрдилар. 22-23 апрель кунларидаги беллашувлар эса Навоий вилояти ИИБ ЁХБ ва “Кимёгар” ўйингоҳларида бўлиб ўтди.

Илмий-амалий семинар

Жаҳонда юзага келган мураккаб сиёсий-иқтисодий ва ижтимоий вазият, ер юзини кемираётган қонли урушлар ва тўқнашувлар даврида, давлатимиз суверенитетини янада мустаҳкамлаш, жиноятчиликка қарши курашиш, фуқароларимиз хавфсизлиги ва осойишталигини таъминлаш мамлакатимиз ҳукумати ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларидан катта машаққатларни талаб қилмоқда.

Жиноятларга қарши курашнинг миллий ва хорижий тажрибаси

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегияси тўғрисида»ги Фармонида белгиланган устувор вазифалар ҳамда «Ўзбекистон Республикасида 2017 йилда халқаро ва республика миқёсида ўтказиладиган илмий ва илмий-техникавий анжуманлар режаси» ижросини таъминлаш мақсадида....

Маънавий-маърифий тадбир

ИИВ Маданият саройида бўлиб ўтган маънавий-маърифий тадбир «Ҳаракатлар стратегияси: тараққиётнинг янги босқичи» мавзусига бағишланди. Уни ИИВ ШТБИХ бошлиғининг ўринбосари, полковник Алишер Усманов кириш сўзи билан очди.

ҲУҚУҚИЙ ҲУЖЖАТЛАР ЎРГАНИЛДИ

“Фарғона азот” акциядорлик жамияти мажлислар залида Президентимиз ташаббуси билан қабул қилинган 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишлари бўйича Ҳаракатлар стратегияси ҳамда “Ички ишлар органлари тўғрисида”ги Қонун мазмун-моҳиятини ўрганишга бағишланган семинар бўлиб ўтди.

Инсон ҳуқуқ ва манфаатлари кафолати профилактика инспекторлари фаолиятининг асосий мезонидир

Пойтахтимиздаги “Туркистон” санъат саройида ички ишлар органлари таянч пунктлари кўрик-танловининг республика босқичи бўлиб ўтди.

Жиноятнинг содир бўлиш сабаблари чуқур ўрганилиб, уларни бартараф этиш чоралари кўрилмоқда

Наманган вилоятининг Чортоқ туманида Жиноятчиликнинг олдини олиш ва профилактика куни тадбирлари эрталаб соат саккизда умумтаълим мактабларида, лицей ва коллежларда давоматни текширишдан бошланди.

Жиноятчиликка қарши курашиш – долзарб вазифа

Халқ депутатлари Сурхондарё вилояти Кенгашининг навбатдаги сессиясида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ҳузуридаги Ички ишлар органларининг жиноятчиликка қарши курашиш ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси борасидаги фаолияти устидан парламент ва жамоатчилик назоратини амалга ошириш бўйича комиссиянинг вилоят ҳудудий комиссияси томонидан олиб борилган ўрганишлар натижаси муҳокама этилди.

Аҳди қатъий ўғлонлар

Она Ватанни ҳимоя қилиш шу муқаддас заминда яшаётган ҳар бир мард ўғлон учун олий шарафдир. Бугун Қуролли Кучларимиз сафида муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган йигитларнинг кўпчилиги шартнома асосида хизматни давом эттириш орзусида.

«Ички ишлар органлари тўғрисида»ги қонуннинг қабул қилиниши – инсон манфаатларини таъминлашнинг муҳим ҳуқуқий кафолати

2017 йилнинг 16 март куни Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академиясида «Ички ишлар органлари тўғрисида»ги қонуннинг қабул қилиниши – инсон манфаатларини таъминлашнинг муҳим ҳуқуқий кафолати» мавзусида республика илмий-амалий конференцияси бўлиб ўтди. 

Марҳаматда профилактика куни

Андижон вилояти Марҳамат туманида пайшанба – профилактика куни муносабати билан тадбир ўтказилди. 

Жиноят кодексини такомиллаштириш масалаларига бағишланди

Тошкент давлат юридик университетида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексини такомиллаштириш масалаларига бағишланган илмий-амалий анжуман бўлиб ўтди. 
Тошкент давлат юридик университети проректори З.Эсонова ва бошқалар Президентимиз раҳнамолигида фуқароларнинг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, айниқса, суд ҳокимияти мустақиллигини босқичма-босқич мустаҳкамлашга қаратилган изчил ислоҳотлар амалга оширилаётганлигини таъкидлади.