Сайт харитаси

Календар

Ҳозир сайтда

Хозигри вақтда 1104  меҳмонлар сайтда ва биронта ҳам рўйҳатдан ўтганлар йўқ

Мустақилликнинг 25 йиллиги

Фахрийлар тингловчилар ҳузурида

Ички ишлар идораларида узоқ йиллар самарали хизмат қилиб, бугунги кунда кексалик гаштини сураётган фахрийлар Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 25 йиллигига бағишлаб ташкил этилаётган турли учрашувларда фаол иштирок этиб, ёш ходимларни она Ватанга муҳаббат, бурчга садоқат руҳида тарбиялашга муносиб ҳисса қўшмоқдалар.
Айни кунларда ИИВ Академияси ўқув-дала полигонида биринчи босқичга қабул қилинган тингловчилар хизмат, жанговар ва саф тайёргарлиги бўйича сабоқ олмоқда. Бу жараёнда уларнинг соҳага оид дастлабки кўникмаларни олишлари, касб сирларини ўрганишлари, маънавиятини оширишлари ҳамда дунёқарашларини кенгайтиришга алоҳида эътибор берилаяпти.

Такомиллашаётган соҳавий хизмат

Мустақиллик барча жабҳаларда бўлгани каби ички ишлар идоралари қўриқлаш хизматида ҳам туб ислоҳотлар ўтказиш, мазкур хизматни замон талаби даражасида шакллантириш ва янада такомиллаштириш имконини берди. Истиқлол йилларида ИИВ ҳузуридаги Республика «Қўриқлаш» бирлашмаси ва унинг қуйи тизимларида туб ўзгаришлар, янгиланишлар юз берди. Қўриқлаш хизмати қолоқ тизимдан энг замонавий техник восита ва жиҳозлар билан таъминланган хизматлардан бирига айланди. Шу боис, энг улуғ ва энг азиз байрамимиз – Ватанимиз мустақиллигининг йигирма беш йиллигини муносиб кутиб олишга тайёргарлик кўрилаётган шу кунларда «Ким эдигу ким бўлдик?» деган саволга айнан шу соҳа мисолида жавоб берсак бўлади.