Сайт харитаси

Календар

Ҳозир сайтда

Хозигри вақтда 991  меҳмонлар сайтда ва биронта ҳам рўйҳатдан ўтганлар йўқ

ИИВ хабарлари

Жиззах вилоятида нуронийларга Президентимиз номидан пул мукофотлари ва совғалар топширилди

9 май – Хотира ва қадрлаш куни арафасида Жиззах вилояти ҳокимлиги, “Нуроний” жамғармаси, “Маҳалла” ҳайрия жамоат фонди вилоят бўлимлари, “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати вилоят кенгаши ва қатор ташкилот вакиллари Жиззах шаҳрида яшовчи Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари хонадонида бўлиб, уларни байрам билан табриклади, Президентимиз номидан совға-саломлар топширди. 

“ХОТИРА ВА ҚАДРЛАШ КУНИ”ГА БАҒИШЛАНДИ

Инсон саломатлигини ҳимоя қилишда, вужудини чиниқтиришда бадантарбия машғулотлари ва спортнинг аҳамияти катта. Зеро, муҳтарам Биринчи Президентимиз таъбири билан айтганда: «Соғлом халқ, соғлом миллатгина буюк ишларга қодир бўлади».

Ўзбекистон Республикаси ва Қозоғистон Республикаси Президентларининг телефон орқали мулоқоти тўғрисида

Ўзаро келишувга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев билан Қозоғистон Республикаси Президенти Нурсултон Назарбоев ўртасида 24 апрель куни телефон орқали мулоқот бўлиб ўтди. 

Навоийда ёнғин ўчириш амалий спорти бўйича мусобақа ўтказилди

Навоийда ёнғин ўчириш амалий спорти бўйича “Динамо” Ўзбекистон жисмоний тарбия ва спорт жамияти чемпионати ўтказилди. 

Профилактика самарадорлиги ошмоқда

Наманганда Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг шу йил 10 апрелдаги “Ички ишлар органларининг фаолияти самарадорлигини тубдан ошириш, жамоат тартибини, фуқаролар ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилишни таъминлашда уларнинг масъулиятини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонининг мазмун-моҳияти тарғиботи ва ундан келиб чиқадиган вазифаларга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. 

Абдулла Қодирий сабоқлари

Абдулла Қодирийнинг «Ўткан кунлар», «Меҳробдан чаён» романлари ҳар бир китобхон учун энг қадрли асарлардан ҳисобланади. Китоб жавонимизга кўрк бўлиб турган бу асарлар халқимизнинг яқин ўтмиши, урф-одатлари, анъаналаридан сўзлайди. Улардаги воқеалар ўқувчини маънавий етукликка ундаш баробарида тарихдан сабоқ олиш ва она заминга муносиб фарзанд бўлиб улғайишга даъват этади. 

Ҳақиқатнинг юзи доимо ёруғ

Президентимиз Шавкат Мирзиёев ғояси билан асос солинган Халқ қабулхоналарида одамлар билан фаол ва очиқ мулоқот олиб борилаётгани муаммоларга тик қараб, уларни ҳал қилишда муҳим омил бўлмоқда. Натижада одамлар ортида суянч тоғи борлигини ҳис қилмоқда. Бу барча масалани қонун доирасида кўриб чиқиш, ҳал қилиш деганидир. 

Aндижонлик уруш фахрийсига махсус сертификат асосида олинган “Damas” автомобили топширилди

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг жорий йил 4 апрелдаги “Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида”ги фармони ҳамда “Хотира ва қадрлаш кунига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ Андижон вилоятида ҳам турли маънавий-маърифий тадбирлар, кекса авлод вакиллари билан учрашувлар ўтказилмоқда. Президентимиз номидан 2 миллион сўм пул мукофоти, “GM Uzbekistan” қўшма корхонасида ишлаб чиқарилган автомобиллардан бир марта навбатсиз сотиб олиш ва уларга техник хизмат кўрсатиш учун имтиёзли сертификатлар топширилмоқда. 

Ўзбекистон ва Сингапур Президентлари бир-бирларини қутладилар

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Сингапур Республикаси Президенти Тони Тан Кенг Ям давлатларимиз ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 20 йиллиги муносабати билан бир-бирларига табрик йўллаганлар. 

Асосий мақсад – одамларнинг розилиги, юртимиз ободлиги

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев пойтахтимизда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари, ижтимоий-иқтисодий лойиҳалар билан танишиш, халқ билан мулоқот қилиш мақсадида 21 апрель куни Олмазор туманида бўлди.  

Олий таълим тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида

Таъкидлаш жоизки, 2011-2016 йилларда Олий таълим муассасаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва юқори малакали мутахассислар тайёрлаш сифатини тубдан яхшилаш чора-тадбирлари дастурини амалга ошириш доирасида 25 та олий таълим муассасасининг 202 та объектида янги қурилиш, капитал таъмирлаш ва реконструкция ишлари бажарилди. 

Улуғ сиймолар ёди

Ўзбек мумтоз қўшиқчилиги ривожида Ўзбекистон халқ артисти Юнус Ражабийнинг хизматлари беқиёс. У истеъдодли хонанда ва моҳир созанда сифатида элга танилган. «Гиря», «Ушшоқ», «Кўча боғи», «Эшвой», «Қаландарий», «Гулёр-Шаҳноз», «Баёт», «Дугоҳи Ҳусайний», «Чоргоҳ», «Мискин», «Насруллойи» каби ашулалар ва куйларни маромига етказиб ижро этган. 

Ташқи ишлар вазирлигида учрашув

Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов 20 апрель куни Ўмон Султонлиги Ташқи ишлар вазирлиги Бош котиби Бадр бин Ҳамад ал-Бусаидий бошчилигидаги делегация аъзолари билан учрашди. 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Ичимлик сувидан фойдаланишни назорат қилиш давлат инспекциясини ташкил этиш тўғрисида

Республика аҳолисини сифатли ичимлик суви билан таъминлашни тубдан яхшилаш, сув таъминоти ва канализация тизими объектларини самарали эксплуатация қилиш, ичимлик суви ресурсларидан оқилона фойдаланиш, шунингдек, ичимлик сувидан фойдаланишни давлат томонидан назорат қилишнинг ягона тизимини яратиш мақсадида: 

Сайёр қабул

2017 йил «Ҳалқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили» деб номланганлиги муносабати билан 2017 йилнинг январ ойидан буён вилоят Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг “Сайёр қабул автобуси” ташкил этилган бўлиб, ушбу махсус автобус жойлардаги ИИБ бошлиқлари, прокурорлар ҳамда ҳокимлар ҳамкорлигида чекка туманларга борилиб, аҳоли билан учрашувлар ўтказиб келинмоқда.

Эъзоз ва эътибордан нурафшон диллар

9 май – Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан жойларда Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва фронт ортида меҳнат қилган фахрийлар билан учрашувлар, мулоқотлар ўтказилмоқда. 

Одамларни эшитиш, дардига дармон бўлиш – раҳбарларнинг асосий вазифаси

Ҳаётда бирон-бир муаммога дуч келган одам аввало дардини ким биландир бўлишгиси келади. Шундай лаҳзада сизни кимдир диққат билан эшитса, бир оғиз ширин сўз билан таскин берса, руҳиятингиз енгиллашиб, мушкулингиз осонлашгандай бўлади.

ЭЪЛОН!

Тошкент шаҳрида доимий рўйхатда турувчи ва истиқомат қилувчи, 35 ёшдан ошмаган, олий юридик маълумотга эга бўлган, ўзбек ва рус тилларини яхши биладиган фуқароларни ишга қабул қиламиз.
Мурожаат учун манзил: Тошкент шаҳри, Яккасарой тумани, Ю.Ражабий кўчаси, 1-уй, Ўзбекистон Республикаси ИИВ Шахсий таркиб билан ишлаш хизмати. Тел:231-41-55

ЭЪЛОН!

Тошкент шаҳрида доимий рўйхатда турувчи ва истиқомат қилувчи, 30 ёшдан ошмаган, бўйи 170 сантиметрдан паст бўлмаган, ўрта, ўрта-махсус ва олий маълумотга эга бўлган, Қуролли кучлар сафида муддатли, сафарбарлик чақируви резерви ҳарбий хизматини ўтаган ёки олий ўқув юртининг ҳарбий кафедрасида таҳсил олган, ички ишлар органларида хизмат қилиш истагини билдирган Ўзбекистон Республикаси фуқароларини ишга қабул қиламиз.

Профилактика инспекторлари малака оширди

Фарғона давлат университетида профилактика инспекторлари малакасини ошириш бўйича ўқув йиғини бўлиб ўтди. Унда шаҳар ва туманларда фаолият кўрсатаётган 130 профилактика инспектори билим ва маҳоратини оширди.