Сайт харитаси

Бизга кўшил

Сайтдаги сўнги ва оммабоп янгиликлар хақида билмоқчимисиз?

Календар

Ҳозир сайтда

Хозигри вақтда 918  меҳмонлар сайтда ва биронта ҳам рўйҳатдан ўтганлар йўқ

Долзарб мавзулар

Мурожаатлар эътиборсиз қолмайди чунки одамларнинг дардини эшитиш, оғирини енгил қилиш, аҳолини қийнаётган муаммоларни бартараф этиш устувор вазифадир

Мамлакатимиз мустақилликка эришгач, инсон, унинг ҳуқуқлари ва эркинлиги олий қадрият сифатида белгилаб олинди. Ўтган йиллар мобайнида инсон манфаатлари устуворлигини таъминлаш мақсадида кенг қамровли ислоҳотлар амалга оширилди.

Бир мактуб изидан

Биз таҳририятимизга йўлланадиган ҳеч бир хатни эътиборсиз қолдирмаймиз. Чунки муштарийларнинг фикр-мулоҳазалари биз учун муҳим. Таҳририятимизга турли мазмундаги мактублар келади. Кўпчилиги миннатдорлик хатлари. Баъзиларида эса нашрларимизда чоп этилган мақолаларга муносабат билдирилади. Айримларида эътироз ва илтимослар баён этилади.

“Ажал мусиқасига ўзбек ёшлари ўйнамайди!”

“Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати Гулистон шаҳар Кенгаши ташаббуси билан ҳуқуқни мухофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда “оммавий маданиятнинг” салбий оқибатлари, жумладан кейинги вақтларда ижтимоий тармоқларда тарқалган ўзини ўзи ўлдириш даражасига олиб борувчи ўйин кўринишидаги “КЎК КИТ” ҳақида давра суҳбати ташкил этилди.

Жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликлар камаймоқда

Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан мамлакатимизда ҳафтанинг ҳар пайшанба куни ўтказилаётган профилактика куни тадбирлари жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, жойларда ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини янада мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда. 

«Юқори маошли ва обрўли ишга киришни хоҳлайман»

Бундай сўзларни замонамиз ёшларидан кўп эшитамиз, лекин хоҳиш ҳар доим ҳам қобилиятга мосмикан?

«Катта шаҳар»нинг ҳалокатли ўйинлари

Интернетни катта шаҳарга қиёслашади. Унда турфа характердаги, турли ниятдаги одамлар кезади. Одатда ота-оналар ўз фарзандини мактаб ёки боғчага кузатганда бегона кишилардан эҳтиёт бўлишни, улардан нарса олмасликни тайинлайдию аммо, виртуал оламда ҳам ана шундайлардан огоҳлантириш зарурлигини унутиб қўяди. Гўёки, фарзанди ёнида, кўз ўнгида бўлса, унга хавф етмайдигандек.

Ўйин ниқобидаги қабиҳлик

Ҳаёт бир жойда тўхтаб турмайди. Кўз очиб-юмгунимизча, кунлар изидан тунлар, тунлар изидан ойлар, йиллар ўтиб бормоқда. Вақт шу қадар тез суръатларда ўтаяптики, баъзан ҳаёт ташвишлари билан бўлиб, ҳатто кўз ўнгингизда вояга етаётган фарзандингизнинг бўйи чўзилиб, фикрлаши ўзгаргани, катта бўлиб қолганини ҳам сезмай қоларкансиз.

Ўйиндан ўт чиқмасин

Халқимизда “Бир болага етти маҳалла ота-она”, деган мақол бор. Мана шу биргина мақолнинг ўзи ҳам фарзанд тарбияси биз учун нечоғлик муҳим эканини англатади. 

БЕБОШЛИКНИНГ СЎНГГИ МАНЗИЛИ

Донишмандлардан бири: «Эзгу иш қилиш қўлингдан келмаса, яхшиси эзгу ниятли кишиларга қўшил», деб таъкидлаган экан.
Шиддат-шижоатга бой ёшлик фаслида инсон куч ва имкониятларини тўғри йўлга, эзгу ниятлар рўёби учун сафарбар этса, жамиятда ўз ўрнига эга бўлиб, атрофдагиларнинг ҳурмат-эътиборини қозониши тайин.

Огоҳлик ва якдиллик куни

Ёрдам сўраган аёлнинг овози барчани сергак торттирди. Унинг ёнига етиб келган ички ишлар органи ходими аёлнинг пуллари зўрлик билан тортиб олиб кетилганини аниқлади... 

Фарзандларимиз тарбиясига бефарқ бўлмайлик

“Бугунги тез ўзгараётган дунё инсоният олдида, ёшлар олдида янги-янги, буюк имкониятлар очмоқда. Шу билан бирга, уларни илгари кўрилмаган турли ёвуз хавф-хатарларга ҳам дучор қилмоқда. Ғаразли кучлар содда, ғўр болаларни ўз ота-онасига, ўз юртига қарши қайраб, уларнинг ҳаётига, умрига зомин бўлмоқда”.

«Кўк кит»нинг ҳамласи…

Бугун китоб мутолааси, унинг инсон маънавий юксалишидаги ўрни беқиёслиги бот-бот эътироф этилмоқда. Лекин «Китоб ўқимасликнинг зарари қандай?» деган савол хусусида ҳали кескин баҳс-мунозаралар авж олганича йўқ.

Тошкентда “Кўк кит” қурбонлари аниқлангани ростми?

Бугунги даврда интернет, хусусан, ижтимоий тармоқлар орқали тарқалаётган “оммавий маданият” ниқоби остидаги айрим гуруҳларнинг ҳаракатлари кўплаб мамлакатлар аҳолисига, айниқса, ёшларига катта хавф туғдириб, уларни жар ёқасига етаклаяпти, танлаган йўлидан адаштирмоқда.

Жиноятнинг содир бўлиш сабаблари чуқур ўрганилиб, уларни бартараф этиш чоралари кўрилмоқда

Бухоро вилоятида Жиноятчиликнинг олдини олиш ва профилактика кунида кенг миқёсли тадбирлар амалга оширилди. Тадбирларда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари билан биргаликда кенг жамоатчилик вакиллари ҳам фаол иштирок этди.

Жиноятнинг содир бўлиш сабаблари чуқур ўрганилиб, уларни бартараф этиш чоралари кўрилмоқда

Ҳар доимгидек, Жиноятчиликнинг олдини олиш ва профилактика куни мамлакатимиз бўйлаб кенг миқёсда ўтказилмоқда. Профилактик тадбирларда очилмай қолган кўплаб жиноятлар фош этиляпти, тергов ва суд идораларидан яшириниб юрган қидирувдаги шахслар қўлга олиняпти.

Асосий мақсад – осойишталикни таъминлаш

Жиноятчиликнинг олдини олиш ва унга қарши курашиш чораларини янада фаоллаштириш, Наврўз умумхалқ байрамининг тинч ва осойишта ўтишини таъминлаш мақсадида шу кунларда республикамизда «Тозалаш – Антитеррор» тадбири ўтказилмоқда.

Тинчлик, эзгулик, ободлик, аҳиллик ифодаси

Бугун мамлакатимизнинг барча ҳудудларида умумхалқ хайрия ҳашари бошланди. Ота-боболаримизнинг Ватанга садоқат, инсонийлик, олижаноблик, ободлик, меҳр-оқибат, гўзалликни улуғлаш каби эзгу туйғуларини, яратувчилик, бунёдкорликни ифодаловчи ҳашар мустақиллик йилларида янгича мазмун касб этди. 

Изланувчан ва тажрибали

Қиш куни эди. Гулистон шаҳридаги Қурувчилар кўчасида яшовчи К. Назира ишдан келса, уйнинг ешиги очилиб ётибди. Юраги ҳаприқиб кетган аёл хоналарга кириб, сейфи бузилгани ва ичидаги пуллар ёқлигини кўриб, вақтни бой бермай, тезда шаҳар ИИБга хабар беради. Воқеа жойига тергов-тезкор гуруҳи таркибида етиб келган ЭКБ експерт-криминалисти, капитан Юлдуз Бойматова хонанинг ешиги, жавон, шкафдаги бармоқ излари суратини туширди. Кейин уни текшириб, бармоқ излари шу маҳаллада яшайдиган, илгари судланган Х. Рустамга тегишли еканини аниқлади. Гумон қилинувчи  аввалига қилган жиноятига иқрор бўлмайди. Кейин експертлар хулосаси билан таништирилгач, айбини тан олди.

Муаммоларни ҳал этиш мумкин

Жорий йилнинг 9 февралида ўтказилган видеоселектор йиғилишида мамлакатимиз Президенти томонидан ички ишлар органлари фаолиятида мавжуд муаммо ва камчиликлар кўрсатиб ўтилган эди. Андижон вилояти ҳокимлигининг мажлислар залида ана шу муаммо ва камчиликлар муҳокамасига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. Унда вилоят, шаҳар ва туман прокуратуралари ходимлари, вилоят ИИБ бошлиғининг ўринбосарлари, соҳавий хизматлар раҳбарлари, шаҳар ва туман ички ишлар бўлимларининг бошлиқлари иштирок этди. Йиғилишни Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири, генерал-маёр А. Азизов олиб борди.

Маҳалла осойишталиги фаровонликка элтар

Юртимизнинг қайси гўшасига борманг, амалга оширилаётган улкан ислоҳотлар, бунёдкорлик ва ободончилик ишлари, аҳоли фаровонлиги ёлида қилинаётган саъй-ҳаракатларни кўриб, кўзингиз қувнайди. Эътиборли томони, бундай ўзгаришлар мамлакатимизнинг барча ҳудудларида бирдай давом этмоқда.