Ўзбекистон Республикаси
Ички Ишлар Вазирлиги

Диққат! Веб-сайт тест режимида ишламоқда.

Ҳолат юзасидан102
Ишонч телефони1102
Халқаро учрашув

Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари генерал-майор Даврон Назармухамедов жорий йилнинг 15 июль куни Тошкент шаҳридаги "Туркистон" меҳмонхона мажмуида Қозоғистон Республикаси ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари полиция генерал-лейтенанти Марат Демеуов билан учрашди.

Ушбу ташриф яқинда бўлиб ўтган МДҲ аъзо давлатлари ички ишлар вазирларининг Кенгаш йиғилишида, Ўзбекистон ва Қозоғистон ички ишлар вазирларининг келажакда икки томонлама ҳамкорлик бўйича бир қатор масалаларни, жумладан томонларни қизиқтирган ҳудудий муаммоларни ҳал этиш юзасидан ўзаро суҳбатининг мантиқий давомидир.  
Терроризм, сепаратизм, экстремизм, трансмиллий уюшган жиноятчилик ва ноқонуний миграциянинг турли кўринишларига, шунингдек одам савдосига қарши курашишда икки давлат ички ишлар органларининг ҳамкорлик вазифалари раҳбарларнинг бугунги суҳбатда асосий мавзуси бўлди.
Томонлар ушбу йўналишда иккитомонлама ҳамкорлик масалаларини мустаҳкамлаш, ўзаро тажриба алмашиш доирасида фикр алмашдилар.
Ташриф кунининг иккинчи яримида Қозоғистон делегацияси аъзолари Тошкент шаҳрининг диққатга сазовар жойлари билан танишдилар.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Матбуот хизмати

15-07-2017 | 811
Сайт харитаси
Ўзбекистон Республикаси
Ички Ишлар Вазирлиги
Маълумотлардан фойдаланилганда mvd.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт.
© Барча ҳуқуқлар ҳимояланган 2017
Яратувчи:

ИИВ АТА ва АҲБ

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг