Ўзбекистон Республикаси
Ички Ишлар Вазирлиги

Диққат! Веб-сайт тест режимида ишламоқда.

Ҳолат юзасидан102
Ишонч телефони1102
Автоҳалокат бир оилани умрига зомин бўлди

Тошкент вилоятининг Бекобод туманида ҳудудидан ўтувчи “Қорасув-Бўка-Бекобод” йўлининг 76-км.да содир бўлган автоҳалокатда бир оиланинг 3 аъзоси ҳалок бўлди. 

Яъни шу туманда истиқомат қилган, 1986 йилда туғилган Ж.Ў ишонч қоғози билан бошқарувидаги “Дамас” русумли автомашинасини ҳайдаб кетаётиб қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиб келаётган Ўртачирчиқ туманида яшовчи, 1990 йилда туғилган Ж.С бошқарувидаги “Howo”,
русумли юк автомашинаси билан тўқнашув содир этган. Натижада Ж.Ў ва унинг йўловчиси, бирга яшаган турмуш ўртоғи, 1990 йилда туғилган Д.Ў ҳамда қизи, 2015 йилда туғилган Д.Ғ қаттиқ жароҳат олиб воқеа жойида вафот этганлар.  

Тўқнашув содир бўлган йўналишда ҳаракатланиб келаётган Пискент туманида яшовчи, 1996 йилда туғилган М.О ишонч қоғози билан бошқарувидаги “Дамас” русумли автомашинаси ушбу автоҳалокатда бошқарувини йўқотиб йўл четига чиқиб кетиб, ағдарилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 266-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ матбуот хизмати

14-07-2017 | 1404
Сайт харитаси
Ўзбекистон Республикаси
Ички Ишлар Вазирлиги
Маълумотлардан фойдаланилганда mvd.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт.
© Барча ҳуқуқлар ҳимояланган 2017
Яратувчи:

ИИВ АТА ва АҲБ

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг