Ўзбекистон Республикаси
Ички Ишлар Вазирлиги

Диққат! Веб-сайт тест режимида ишламоқда.

Ҳолат юзасидан102
Ишонч телефони1102
Мурожаат қилиш тартиби

Хурматли фойдаланувчи!

Сиздан диққат билан Ўзбекистон Ички Ишлар Вазирлигининг мурожаатларни қабул қилиш ва кўриб чиқиш Тартиби билан танишиб чиқишингиз сўралади.
Ўзбекистон Республикасининг «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси ҳамда хорижий давлатларнинг жисмоний ва юридик шахслари, шунингдек, фуқоролиги бўлмаган шахслар Ички Ишлар Вазирлигига ариза, таклиф, шикоят билан мурожаат қилиш хуқуқига эга.
Мурожаатлар оғзаки, ёзма ёки электрон шаклда: шахсан тақдим этилиши, почта орқали юборилиши, «ишонч телефони» орқали, электрон почта орқали, Ички Ишлар Вазирлигининг расмий веб-сайти орқали, Ўзбекистон Республикасининг Ягона интерактив хизматлар Давлат портали (Хукумат портали) орқали юборилиши мумкин.
Жисмоний шахсларнинг мурожаатларида жисмоний шахснинг фамилияси (исми, отасининг исми) яшаш манзили ва мурожаатнинг мақсади кўрсатилиши лозим.
Юридик шахсларнинг мурожаатларида юридик шахснинг тўлиқ номланиши, жойлашув маълумотлари (почта манзили) ва мурожаатнинг мақсади кўрсатилиши лозим. 
Ёзма мурожаат мурожаатчи жисмоний шахс бўлганда унинг имзоси юридик шахс бўлганда раҳбарнинг ёки ваколатли шахснинг имзоси билан тасдиқланган бўлиши лозим. Агар мурожаат этаётган жисмоний шахснинг ёзма мурожаатини имзоланганлигини бириктириш имконияти бўлмаган тақдирда, мурожаат мурожаатни тузган шахснинг имзоси ва қўшимча равишда фамилияси (исми, отасининг исми) бириктирилиши лозим.
Электрон мурожаат, рақамли электрон имзо ва бошқа мавжуд бўлган ҳужжатлар билан тасдиқланган, идентификациялаш имкониятига эга бўлган электрон ҳужжат шаклида бўлиши лозим. Электрон мурожаат белгиланган қонунчилик талабларига мувофиқ бўлиши лозим.
Кўриб чиқилмайдиган мурожаатлар: яширин мурожаатлар; ваколатлари тасдиқланмаган тегишли ҳужжатлари мавжуд бўлмаган жисмоний ёки юридик шахслар орқали тақдим этилган мурожаатлар; қонунчилик билан белгиланган талабларга жавоб бермайдиган мурожаатлар.
Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлигининг расмий веб-сайти орқали тақдим этилган фуқароларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш тартиби:
1. Ўзбекистон Ички Ишлар Вазирлигига мурожаат этиш имкониятини таъминловчи қўшимча восита хисобланади.
2. Мурожаатга жавоб бериш маълум вақтдан кейин Ички Ишлар Вазирлигининг расмий веб-сайтининг «Савол ва жавоблар» сарлавҳасида эълон қилинади. Мурожаатларни кўриб чиқиш муддати 15 кундан ошмайди. Агар фуқаронинг мурожаатини кўриб чиқиш учун қўшимча вақт талаб этилса, у ҳолда 1 ойдан кўп бўлмаган муддатга узайтирилиши мумкин
3. Ички Ишлар Вазирлиги ваколат доирасига кирмайдиган саволлар кўриб чиқилмайди ва бошқа ташкилот ва корхоналарга юборилмайди. Нотўғри шаклга эга бўлган мурожаатлар кўриб чиқилмайди.
4. Матннинг ўлчами 1000 белгидан ошмаслиги лозим.
5. Тўлиқ бўлмаган ёки жўнатувчи ҳақида маълумотлар аниқ бўлмаган тақдирда электрон шаклдаги мурожаатлар (сўровлар) кўриб чиқилмайди.
6. Агар Сиз, бизнинг жавобимиздан қониқиш ҳосил қилмасангиз, Ички Ишлар Вазирлигида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини қабул қилиш хар куни соат 10:00 дан 12:00 гача фуқароларни қабул қилиш биносида қуйдаги манзилда амалга оширилади: Тошкент шахри Ю.Раджабий кучаси 1 уй. Мўлжал «Космонавтлар» метро бекати. Электрон манзил: info@mvd.uz Телефон: (+99871) 231 36-50.

Ички ишлар вазири Бобожонов Пўлат Раззақович қабулига ёзилиш учун Ички ишлар Вазирлигига ариза билан мурожат қилиш зарур, ариза кўриб, ўрганиб чиқилгандан сўнг қўшимча маълумот сифатида қабул қилиш куни ва вақти ҳақида маълумот берилади.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири ўринбосарлари қабулга қатнаша олмаган тақдирда маъсул бошқарма бошлиқлари томонидан жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини қабул қилиш амалга оширилади.

20-06-2017 | 2510
Сайт харитаси
Ўзбекистон Республикаси
Ички Ишлар Вазирлиги
Маълумотлардан фойдаланилганда mvd.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт.
© Барча ҳуқуқлар ҳимояланган 2017
Яратувчи:

ИИВ АТА ва АҲБ

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг