Ўзбекистон Республикаси
Ички Ишлар Вазирлиги

Диққат! Веб-сайт тест режимида ишламоқда.

Ҳолат юзасидан102
Ишонч телефони1102
Оғуфурушлар

Андижон вилоятининг Избоскан туманида 11 февраль куни  Наманган вилояти Учқўрғон тумани Янгиобод МФЙ Озод кўчаси 25-уйда яшовчи, 1984 йилда туғилган М.Жамолдинов 357.79 гр. “гашиш” гиёҳвандлик моддасини 4.000 АҚШ долларига сотаётган вақтида ушланган, ва яшаш уйи текширилганда 197.8 гр. “гашиш” гиёҳвандлик моддаси топилиб, далилий ашё сифатида олинган.

Шунингдек 12 февраль куни  суриштирувлар давомида М.Жамолдинов “гашиш” гиёҳвандлик моддасини бир қисмини Наманган шаҳар Фидоий 1-тор кўчаси 8-уйда яшовчи, муқаддам судланган, 1976 йилда туғилган Ж.Маҳкамовга берганлиги аниқланган. Кўрилган чоралар натижасида Ж.Маҳкамов ушланиб, унинг ёнидан 0.55 гр. “гашиш” гиёҳвандлик моддаси топилиб, далилий ашё сифатида олинган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси

13-02-2018 | 126
Сайт харитаси
Ўзбекистон Республикаси
Ички Ишлар Вазирлиги
Маълумотлардан фойдаланилганда mvd.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт.
© Барча ҳуқуқлар ҳимояланган 2015-2018
Яратувчи:

ИИВ АТА ва АҲБ

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг