Ўзбекистон Республикаси
Ички Ишлар Вазирлиги

Диққат! Веб-сайт тест режимида ишламоқда.

Ҳолат юзасидан102
Ишонч телефони1102
Расмий муносабат

Терговда тайзиқ ўтказилгандан сўнг ўз жонига қасд қилмоқчи бўлган ҳолат ҳақида тарқатилган хабар ўрганилди

Ижтимоий тармоқларда “Андижонлик 23 яшар йигит милиция сўроғидан кейин ўз жонига қасд қилди” сарлавҳаси билан тарқатилган мақолада келтирилган ҳолатлар Андижон вилояти Ички ишлар бошқармаси томонидан ўрганилганда аён бўлдики, фуқаро Исмоилжон Балтабаев ўз аризасида 2017 йилнинг февраль ойида “Ҳаж”га бориши юзасидан ёрдам бериш учун Абдурахим Саттаровга 1700 АҚШ доллари, 11 млн. сўм пуллари ва фуқаролик паспортини берганлигини, лекин Абдурахим Саттаров турли баҳоналар билан зиёратга жўнатишга ёрдам бермасдан, пулларини ҳам қайтармаганлигини баён қилинган.

2018 йилнинг 22 январь куни соат 18.25да фуқаро Абдурахим Саттаров тергов бўлимига чақиртирилиб, у билан суҳбат ўтказилганда, Исмоилжон Балтабаевдан 1700 АҚШ доллари, 11 млн. сўм пулларини қарзга олганлигини ва пулларни қайтариш учун Қозоғистон Республикасига бориб ишлаб келганлигини билдириб, Исмоилжон Балтабаевнинг фуқаролик паспортини тергов бўлими суриштирувчиси Ғ.Исмоновга қайтариб берган.

Қўшимча терговга қадар текширув давомида фуқаро Абдурахим Саттаровнинг фуқаролик паспортида 2017 йилнинг октябрь-ноябрь ойларида Қозоғистон Республикасига чиқиб келганлиги ҳақида қозоқ тилида ёзилган муҳр босилгани аниқланган. Муҳрнинг ҳақиқийлигини текшириш мақсадида, Абдурахим Саттаровнинг фуқаролик паспорти тегишли тартибда ҳужжатлаштирилиб олинган ва шу куни соат 18.45да Андижон шаҳар ИИБ биносидан чиқариб юборилган.

2018 йилнинг 23 январь куни соат 04.00да Андижон вилояти тез тиббий ёрдам шифохонасидан Андижон шаҳар ИИБ навбатчилик қисмига келиб тушган хабарга асосан, Абдурахим Саттаров яшаш хонадонида кўп миқдорда “Димидрол” таблеткаларини ичиб олганлиги ва ҳушсиз ҳолда оила аъзолари томонидан шифохонага олиб борилгани маълум бўлган.

Фуқаро Абдурахим Саттаровга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси 

12-02-2018 | 755
Сайт харитаси
Ўзбекистон Республикаси
Ички Ишлар Вазирлиги
Маълумотлардан фойдаланилганда mvd.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт.
© Барча ҳуқуқлар ҳимояланган 2015-2018
Яратувчи:

ИИВ АТА ва АҲБ

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг