Ўзбекистон Республикаси
Ички Ишлар Вазирлиги

Диққат! Веб-сайт тест режимида ишламоқда.

Ҳолат юзасидан102
Ишонч телефони1102
Ижтимоий тармоқлардаги ёзишмаларга муносабат

Турли ижтимоий тармоқларда жойлардаги Йўл-ҳаракати хавфсизлиги хизматининг, жумладан Жиззах вилоятининг Шароф Рашидов тумани ИИБ Йўл-ҳаракати хавфсизлиги бўлими ва Тошкент шаҳар ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси автомототранспорт воситаларини рўйхатдан ўтказиш ва имтиҳон олиш “Чилонзор” бўлинмаси фаолиятидан норози бўлиб ёзилган хабарлардаги ҳолатлар ўрганиб чиқилиб, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги раҳбарияти томонидан назоратга олинди. Ҳозирги кунда камчиликларга йўл қўйган ходимларнинг хатти-ҳаракатларига баҳо бериш ва мурожаат қилган фуқароларга хизмат кўрсатишда қулайлик яратиш масаласи кўриб чиқилмоқда.

Шунингдек, хорижий сайёҳлар Ўзбекистон Республикасига келганларида меҳмонхонада яшашлари шарт этиб белгиланганлиги ҳақида тарқалган ёзишмаларга Ўзбекистон Республикаси ИИВ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармаси томонидан олинган қуйидаги маълумотни тақдим этамиз. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 августдаги “2018-2019 йилларда туризм соҳасида амалга ошириладиган биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига асосан, Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 21 ноябрдаги “Хорижий фуқароларнинг ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон Республикасига келишлари, кетишлари, бу ерда бўлишлари ва транзит ўтишлари тартиби тўғрисида”ги қарорига Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 7 ноябрдаги қарори билан киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларга кўра, “Ўзбекистон Республикасида вақтинча бўлувчи хорижий фуқаролар ўзларини қабул қилувчи ташкилотлар (вазирликлар, идоралар, мулкчилик шакллари ва фаолият туридан қатъий назар, корхоналар ва ташкилотлар, хорижий давлатларнинг доимий ваколатхоналари, халқаро ҳукуматлараро ташкилотлар ва хорижий давлатларнинг ҳукумат ташкилотлари ваколатхоналари, халқаро ва хорижий нодавлат (ҳукуматга қарашли бўлмаган) нотижорат ташкилотларининг ваколатхоналари ва филиалларини, шунингдек, хусусий ишлар бўйича уларни Ўзбекистон Республикасига таклиф қилган шахсларни хабардор қилган ҳолда, хоҳишларига кўра меҳмонхона хизматлари – вақтинчалик яшаш бўйича хизматлар кўрсатиладиган жойлаштириш воситаларида (меҳмонхоналар, туризм базалари ва комплекслари, дам олиш уйлари ва зоналари, пансионатлар, кемпинглар, мотеллар, миллий меҳмонхона уйлари, ўтов ва палаткали лагерлар, санаторийлар ва бошқа объектларда, шунингдек, тунаш учун қайта жиҳозланган ер усти автотранспортида), бошқа турар жойларда, шунингдек, даволаш муассасаларида яшайдилар” деб кўрсатиб ўтилган. Ўзбекистон Республикасида вақтинча бўлувчи хорижий фуқаролар Ўзбекистон Республикаси ҳудудида миллий паспортлар бўйича вақтинча рўйхатдан ўтиш асосида яшайдилар. Миллий паспортлар белгиланган жойга келгандан сўнг уч сутка мобайнида вақтинча рўйхатдан ўтказиш учун тақдим этилади, байрам ва дам олиш кунлари бундан мустасно. Хорижий фуқаро республикага келгандан сўнг хусусий хонадонда яшаш истагини билдирса ҳудудийлиги бўйича ички ишлар органига вақтинча рўйхатдан ўтиш учун мурожаат этиши мумкин. Албатта, ушбу тартиб республикамизга ташриф буюрган хорижий фуқароларни вақтинча яшаш жойларида хавфсизликларини таъминлаш, уларни кўнгилли ҳордиқ чиқаришлари ва соғ-саломат ўз юртларига яхши таассуротлар билан қайтишлари учун жорий этилган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси    

11-02-2018 | 420
Сайт харитаси
Ўзбекистон Республикаси
Ички Ишлар Вазирлиги
Маълумотлардан фойдаланилганда mvd.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт.
© Барча ҳуқуқлар ҳимояланган 2015-2018
Яратувчи:

ИИВ АТА ва АҲБ

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг