Ўзбекистон Республикаси
Ички Ишлар Вазирлиги

Диққат! Веб-сайт тест режимида ишламоқда.

Ҳолат юзасидан102
Ишонч телефони1102
Йўл ҳаракати қатнашчилари диққатига!

Гидрометеорология хизмати марказининг маълумотига асосан жорий йилнинг 11,12 ва 14 январь кунлари «Тошкент-Ўш» автомобиль йўлининг «Қамчиқ» довонидан ўтган қисмида об-ҳаво шароитининг кескин ўзгариши, қор ёғиши, вақти вақти билан кучайиши, туман тушиб кўринишнинг 50-100 метргача ёмонлашиши, шамолнинг тезлиги 22-25 м/сек.гача кучайиши, йўлларда қор уюмларининг юзага келиши ва музламалар ҳосил бўлиши кутилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси об-ҳаво шароитининг кескин ўзгариши ҳаракат қатнашчилари учун бир қатор ноқулайликлар келтириб чиқариши, йўл-транспорт ҳодисалари содир этилишига сабаб бўлиши мумкинлигини инобатга олган ҳолда, ҳайдовчилардан, зарурат бўлмаганида, довон йўлидан ҳаракатланмасликларини, ҳаракатланган тақдирда мураккаб об-ҳаво шароитини ҳисобга олишларини сўрайди.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси

09-01-2018 | 675
Сайт харитаси
Ўзбекистон Республикаси
Ички Ишлар Вазирлиги
Маълумотлардан фойдаланилганда mvd.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт.
© Барча ҳуқуқлар ҳимояланган 2015-2018
Яратувчи:

ИИВ АТА ва АҲБ

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг