Ўзбекистон Республикаси
Ички Ишлар Вазирлиги

Диққат! Веб-сайт тест режимида ишламоқда.

Ҳолат юзасидан102
Ишонч телефони1102
Ўтган ҳафта мобайнида содир бўлган ёнғинлар тўғрисида мисоллар:
2018 йилнинг 1 январь куни Тошкент вилояти Қибрай туманида яшовчи Н.Ф.нинг уйидаги иситиш печи мўрисининг қизиб кетиши натижасида ёнғин содир бўлиб, уйнинг 225 кв.м. майдонда томи ва шифт қисми ҳамда ёнғин қўшни хонадоннинг  дарвозахонасига ўтишидан 20 кв.м. майдонда шифт қисми ёниб зарарланган. Тан жароҳати олганлар йўқ.

 

2018 йилнинг 1 январь куни Тошкент вилояти Зангиота туманида яшовчи А.Б.нинг уйида очиқ оловдан фойдаланишда эхтиётсизлик оқибатида ёнғин содир бўлиб, уйнинг 25 кв. метр майдонда томи, шифт қисми ва уй жиҳозлари ёниб зарарланган. Ёнғин ўчириш вақтида ушбу уй эгаси набирасининг куйган ҳолдаги жасади топилган. 
 
2018 йилнинг 3 январь куни Сурхондарё вилояти Шўрчи туманида яшовчи Э.Х.нинг уйида электр симларнинг қисқа туташуви натижасида ёнғин содир бўлиб, уйнинг 90 кв.м. майдонда томи, шифт қисми ва уй жиҳозлари ёниб зарарланган. Тан жароҳати олганлар йўқ. 
 
2018 йилнинг 4 январь куни Тошкент вилояти Қибрай туманида жойлашган «Соф Гигиеник» МЧЖга қарашли болалар тагликларини ишлаб чиқариш цехининг омборхонасида электр симларининг қисқа тутатиши натижасида ёнғин содир бўлиб, цехнинг 507 кв. метр майдонда ҳамда ёнғин «Фреш ДЕЙ» МЧЖга қарашли цехга ўтишидан 400 кв. метр майдонда том қисмлари, жиҳозлари ва омборхоналари ёниб зарарланган. Шунингдек, ёнғин натижасида «Соф Гигиеник» МЧЖ ишчиси Б.Ч тутундан захарланиши оқибатида шифохонага жойлаштирилган.
 
2018 йилнинг 5 январь куни Нукус шаҳрида яшовчи Е.М уйининг ҳовлисида турган «Нексия» русумли автомобилда электр симларнинг қисқа туташуви натижасида ёнғин содир бўлган. Натижада ҳовлида турган «Нексия» ва «Дамас» русумли автомобиллар ҳамда уйнинг 76 кв.м. майдонда томи, шифт қисми, уй жиҳозлари, шунингдек ёнғин қўшни уйига ўтишидан 34 кв.м. майдонда том қисми зарарланган. Тан жароҳати олганлар йўқ. 
 
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Ёнғин хавфсизлиги бош бошқармаси Матбуот хизмати
09-01-2018 | 274
Сайт харитаси
Ўзбекистон Республикаси
Ички Ишлар Вазирлиги
Маълумотлардан фойдаланилганда mvd.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт.
© Барча ҳуқуқлар ҳимояланган 2015-2018
Яратувчи:

ИИВ АТА ва АҲБ

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг