Ўзбекистон Республикаси
Ички Ишлар Вазирлиги

Диққат! Веб-сайт тест режимида ишламоқда.

Ҳолат юзасидан102
Ишонч телефони1102
Талончи узоққа қоча олмади

Тошкент вилоятининг Чирчиқ шаҳрида тунги хизматни ўтаётган ички ишлар органлари ходимларидан бир қиз ёрдам сўради. Унинг айтишича, ишдан қайтаётган пайтда номаълум шахс қўлидаги сумкани юлиб олиб қочиб кетган. Сумка ичида эса озиқ-овқатлар ва «Самсунг» русумли уяли телефони бўлган.

Осойишталик посбонлари вақтни кетказмай, жиноятчининг изига тушдилар. Тезкорлик самара бериб, талончи узоққа қочишга улгурмай, ашёвий далиллар билан қўлга олинди. У Қибрай тумани Қипчоқ қишлоғида яшовчи 1989 йилда туғилган У.М. экан. Ҳозирда талончига нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов олиб борилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси

04-12-2017 | 115
Сайт харитаси
Ўзбекистон Республикаси
Ички Ишлар Вазирлиги
Маълумотлардан фойдаланилганда mvd.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт.
© Барча ҳуқуқлар ҳимояланган 2017
Яратувчи:

ИИВ АТА ва АҲБ

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг