Ўзбекистон Республикаси
Ички Ишлар Вазирлиги

Диққат! Веб-сайт тест режимида ишламоқда.

Ҳолат юзасидан102
Ишонч телефони1102
Хизматлари эътироф этилди

Тиббиёт ходимлари куни мамлакатимиз ички ишлар органлари тизимидаги тиббий муассасаларда, жумладан, ИИВ Марказий госпиталида ҳам катта тантана билан нишонланди.

Унда вазирлик марказий аппарати, соҳавий хизматлар ҳамда мутасадди ташкилотлар маъсул ходимлари, шунингдек, оммавий ахборот воситалари ходимлари ва бошқа меҳмонлар иштирок этди.
Тадбирни ИИВ Тиббиёт бошқармаси бошлиғининг ўринбосари, полковник З.Қодиров очиб, мамлакатимиз соғлиқни сақлаш тизимига ҳукуматимиз томонидан кўрсатилаётган ғамхўрликларга алоҳида тўхталди. Шундан сўнг Ички ишлар вазири, генерал-майор П.Бобожоновнинг Тиббиёт ходимлари куни муносабати билан мамлакатимиз ички ишлар органлари тизимидаги тиббий муассасаларда хизмат қилаётган барча ходим ва хизматчилар, шунингдек, фахрийларга йўллаган табриги ўқиб эшитирилди.
Тантанали маросимда сўзга чиққан ИИВ Марказий госпитали бошлиғи, полковник Х.Усмонов ва бошқалар сўнгги йилларда соҳада юз бераётган ўзгаришлар, замонавий тиббий асбоб-ускуналарнинг фойдаланишга топширилаётгани, тиббиёт ходимларининг касб маҳорати ва маданиятини оширишга қаратилаётган эътибор беморлар, хусусан, ички ишлар органлари ходимлари, уларнинг оила аъзолари ва фахрийлар саломатлигини мустаҳкамлашда ижобий таъсир кўрсатаётганини эътироф этди.



Анжуманда республика Соғлиқни сақлаш вазирлигининг “Тиббиёт ходимларини муносиб тақдирлаш тўғрисида”ги ҳамда Ички ишлар вазирлигининг “Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органлари тиббиёт муассасаларининг бир гуруҳ ходимларини рағбатлантириш тўғрисида”ги буйруқлари ўқиб эшиттирилди. Унга кўра, ички ишлар органлари тиббиёт муассасаларида самарали хизмат қилиб, осойишталик посбонларининг соғлиғини сақлашга муносиб ҳисса қўшаётган бир гуруҳ тиббиёт ходимлари “Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш аълочиси” кўкрак нишони, фахрий ёрлиқлар, шунингдек, эсдалик қўл соати ва пул мукофотлари билан тақдирланди.



-Гўзал ва бетакрор она Ватанимиз тинчлик-осойишталигини таъминлашга маъсул ички ишлар органлари ходимларининг саломатлигини мустаҳкамлаш биз учун шарафли вазифа, - дейди Соғлиқни сақлаш вазирлигининг “Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш аълочиси” кўкрак нишони билан тақдирланган ИИВ Марказий поликлиникаси шифокор-лаборанти Гулчеҳра Саримсоқова. – Вазиримизнинг бизга йўллаган табригида соҳа ривожига қаратилаётган эътибор натижасида ички ишлар органларига руҳан ва жисмонан соғлом номзодларни танлаш, касалликларни барвақт аниқлаш, олдини олиш ва даволаш, соғломлаштириш чора-тадбирлари самарадорлигини янада ошганини эътироф этгани фаолиятимизга берилган катта баҳодир. Бундай ютуқ ва эътирофлар, ўз навбатида, бизни янада фидойиликка, касбимизга содиқ қолишга ундайди.



ИИВ Академиясида ташкил этилган ходимлар ва курсантлардан иборат бадиий ҳаваскорлик тўгараги аъзолари томонидан тайёрланган қизиқарли саҳна кўринишлари, куй-қўшиқлар ҳамда дилрабо рақслар барчада катта таассурот қолдирди.

Шерзод Абдусамадов.
Абу Кенжаев олган суратлар.

11-11-2017 | 702
Сайт харитаси
Ўзбекистон Республикаси
Ички Ишлар Вазирлиги
Маълумотлардан фойдаланилганда mvd.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт.
© Барча ҳуқуқлар ҳимояланган 2017
Яратувчи:

ИИВ АТА ва АҲБ

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг