Ўзбекистон Республикаси
Ички Ишлар Вазирлиги

Диққат! Веб-сайт тест режимида ишламоқда.

Ҳолат юзасидан102
Ишонч телефони1102
2 та қопда 30 кг.дан ортиқ марихуана

 

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жиноят қидирув бош бошқармаси Гиёҳвандлик воситалари билан қонунга хилоф равишда муомала қилишга қарши курашиш бошқармасидан олинган маълумотга кўра, жорий йилнинг 3 октябрь кунига ўтар кечаси, Тошкент вилоятининг Олмалиқ шаҳрида ҳаракатланиб кетаётган ВАЗ-2109 русумли автомашина ички ишлар ходимлари томонидан тўхтатилиб текширилган. 

 

Автомашинада бўлган Олмалиқ шаҳрида яшовчи уч нафар 19, 25, 27 ёшдаги шахслардан 2 та қопга жойланган жами 30 кг. 773 гр. марихуана гиёҳвандлик воситаси ашёвий далил сифатида олинган. Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 276-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Матбуот хизмати

10-10-2017 | 149
Сайт харитаси
Ўзбекистон Республикаси
Ички Ишлар Вазирлиги
Маълумотлардан фойдаланилганда mvd.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт.
© Барча ҳуқуқлар ҳимояланган 2017
Яратувчи:

ИИВ АТА ва АҲБ

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг