Ўзбекистон Республикаси
Ички Ишлар Вазирлиги

Диққат! Веб-сайт тест режимида ишламоқда.

Ҳолат юзасидан102
Ишонч телефони1102
Гугурт қутиларга жойланган марихуана аниқланди

 

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жиноят қидирув бош бошқармаси Гиёҳвандлик воситалари билан қонунга хилоф равишда муомала қилишга қарши курашиш бошқармасидан олинган маълумотга кўра, жорий йилнинг 1 октябрь куни, Сурхондарё вилояти ИИБ тезкор ходимлари томонидан Денов туманида яшовчи муқаддам судланган 49 ёшли шахс марихуана гиёҳвандлик воситасини сотаётган вақтида ушланган. 

 

Унинг уйидан гугурт қутиларига ҳамда қоғоз парчаларига қадоқланган жами 2 кг. 77 гр. марихуана гиёҳвандлик воситаси ашёвий далил сифатида олинган. Ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Матбуот хизмати

10-10-2017 | 119
Сайт харитаси
Ўзбекистон Республикаси
Ички Ишлар Вазирлиги
Маълумотлардан фойдаланилганда mvd.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт.
© Барча ҳуқуқлар ҳимояланган 2017
Яратувчи:

ИИВ АТА ва АҲБ

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг