Ўзбекистон Республикаси
Ички Ишлар Вазирлиги

Диққат! Веб-сайт тест режимида ишламоқда.

Ҳолат юзасидан102
Ишонч телефони1102
ХIII-жаҳон чемпионатида терма жамоамиз янги миллий рекордни ўрнатди

Жорий йилнинг 25 сентябрь - 1 октябрь кунлари Туркия Республикасининг Измир шаҳрида, Халқаро ёнғин ўчирувчилар ва қутқарувчилар спорти федерациясининг оммавий спорт тадбирларини ўтказиш режасига асосан, ёнғин ўчирувчилар ва қутқарувчилар ўртасида ХIII-жаҳон чемпионати бўлиб ўтди. 

Чемпионатда Россия Федерацияси, Беларусь, Чехия, Украина, Монголия, Озарбайжон, Словакия, Болгария, Туркия, Қозоғистон Республикалари ҳамда Ўзбекистон Республикаси терма жамоалари иштирок этишди.
Умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни Белорусь Республикаси, иккинчи ўринни Россия Федерацияси ва учинчи ўринни Украина Республикаси эгаллади.
Мусобақа ишғол қилиш нарвонида ўқув минорасининг 4-қаватига кўтарилиш, 100 метрга тўсиқлар оша югуриш, ёнғин ўчирувчилар эстафетаси ҳамда ёнғин ўчириш мотопомпасидан жанговар ёйилиш турлари бўйича ўтказилди.
Ишғол қилиш нарвонида ўқув минорасининг 4-қаватига кўтарилиш турида Ўзбекистон Республикаси терма жамоаси олтинчи, 100 метрга тўсиқлар оша югуриш турида олтинчи, ёнғин ўчирувчилар эстафетаси турида тўртинчи ҳамда ёнғин ўчириш мотопомпасидан жанговар ёйилиш турида тўққизинчи ўринларни эгалладилар.



Шунингдек, ишғол қилиш нарвонида ўқув минорасининг 4-қаватига кўтарилиш турида бир нафар ҳамда 100 метрга тўсиқлар оша югуриш турида тўрт нафар терма жамоамиз спортчилари «Спорт устаси» меъёрларини бажаришди. Ёнғин ўчирувчилар эстафетаси турида терма жамоа аъзолари 55.77 сония натижани қайд этиб, янги миллий рекордни ўрнатишди (2014 йилда Қозоғистон Республикасида бўлиб ўтган Х-жаҳон чемпионатида 56.36 сония қайд этилган эди). Умумжамоа ҳисобида эса Ўзбекистон Республикаси терма жамоаси бешинчи ўринни эгаллади.
Мусобақа натижалари бўйича ғолиб ва совриндор терма жамоалар ҳамда спортчилар медаллар, эсталик совғалари билан тақдирландилар. Чемпионат ташкилий томондан юқори савияда ўтди. Мезбонлар томонидан шаҳарнинг диққатга сазовор жойлари бўйича экскурсиялар ташкил этилди. Мусобақа ўтказилиши жараёнида бошқа давлатлар билан тажриба ва фикрлар алмашилди. Фикр алмашиш вақтида ёшларни спортга жалб этиш, соғлом авлодни тарбиялаш, ёнғин ва бошқа фавқулодда вазиятларда тўғри қарор қабул қилиб, инсонларни қутқариш ишларини ташкил этиш ҳамда ёнғинларни олдини олиш йўналишини янада кучайтиришга қаратилди.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Ёнғин хавфсизлиги бош бошқармаси Матбуот хизмати

03-10-2017 | 288
Сайт харитаси
Ўзбекистон Республикаси
Ички Ишлар Вазирлиги
Маълумотлардан фойдаланилганда mvd.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт.
© Барча ҳуқуқлар ҳимояланган 2017
Яратувчи:

ИИВ АТА ва АҲБ

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг