Ўзбекистон Республикаси
Ички Ишлар Вазирлиги

Диққат! Веб-сайт тест режимида ишламоқда.

Ҳолат юзасидан102
Ишонч телефони1102
Интерполда тренинг

Халқаро жиноят полицияси ташкилоти Бош котибияти ташаббуси ва Швейцариянинг “SICPA” компанияси билан ҳамкорликда, Тошкентда уч кунлик  “Ҳужжатлар хавфсизлигини баҳолаш”га бағишланган тренинг бошланди. Мазкур тренинг аъзо мамлакатларнинг ушбу йўналишдаги фаолиятида ҳуқуқий ёрдам сифатида, тезкор қўллаш ва маълумотлар техник базасидан фойдаланишда ҳамкорлик, қалбаки валюта ва ҳужжатларни аниқлаш юзасидан ташкил этилди. 

Мазкур тренингда Ўзбекистон, Тожикистон, Озарбайжон ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралари ходимлари иштирок этмоқдалар.  

2015 йилдан бошлаб, Интерпол Бош котибияти томонидан шахсни тасдиқловчи ҳужжатлар хавфсизлигини ўрганиш ва уларни экспертиза қилиш бўйича ўқув тренинглари ўтказиб келинмоқда. 2015-2017 йиллар давомида 31 мамлакатдан 150 дан ортиқ ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ходимлари қатнашганлар. Мақсад, ушбу йўналишда аъзо мамлакатлар ҳуқуқ тартибот идоралари билан ҳамкорликда илғор иш тажрибалари билан ўртоқлашиш.

Ўқув тренинг 12 та ўқув модулини ва 3 та амалий машғулотни ўз ичига олган бўлиб, бунга етакчи мутаххасислар инструктор ва эксперт сифатида жалб қилинган.

Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, қалбаки ҳужжатлар давлат бошқаруви аппаратини бир маромда ишлашига салбий таъсир кўрсатиши билан бир қаторда, жамиятга ижтимоий ва маънавий зарар ҳам етказади. Булар юридик ҳужжатларда, кредит расмийлаштиришда, банкдан маблағ олишда, мол-мулкка эгалик қилишда, ноқонуний миграция ва бошқа бир қатор ҳолатларда ўз аксини топади. Шунинг учун юқоридаги ҳолатларда фирибгарликни олдини олиш учун ҳуқуқ тартибот тизими замонавий, технологик ва қулай бўлиши лозим.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги кейинчалик ҳам ушбу йўналишда фаолият олиб бораётган мутахассисларни тайёрлаш ва тажриба алмашишга тайёрлигини билдирди.

Албатта, мазкур тренинг халқаро миқёсда жиноятчиликни олдини олишда ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ва Интерпол ўртасида ҳамкорликни ривожлантиришда ўз ҳиссасини қўшади.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Матбуот хизмати

27-09-2017 | 376
Сайт харитаси
Ўзбекистон Республикаси
Ички Ишлар Вазирлиги
Маълумотлардан фойдаланилганда mvd.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт.
© Барча ҳуқуқлар ҳимояланган 2017
Яратувчи:

ИИВ АТА ва АҲБ

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг