Ўзбекистон Республикаси
Ички Ишлар Вазирлиги

Диққат! Веб-сайт тест режимида ишламоқда.

Ҳолат юзасидан102
Ишонч телефони1102
80-йиллар битирувчилари учрашуви
Инсон ёши улғайиб боргани сари ёшликни қумсаши табиий ҳолдир. Мактаб даврлари, талабалик йилларининг ширин хотираларини ёдга олиб, расмларга термулиб, оз бўлсада, ўша давр шукуҳини сезгандай бўлади киши. Агар ёшликдаги танишлари, яқинлари, дўстларини кўриш, учрашиш, суҳбат қуришни имкони топилса, ундаги кечинмаларни англаш унчалик ҳам қийин эмас.
1977-1980 йилларда ёнғин хавфсизлиги йўналишида таҳсил олган, республикамиз ва МДҲ мамлакатларида ўзларининг муносиб ўрнини топган собиқ курсдошлар ИИВ Ёнғин хавфсизлиги институтида жам бўлишди. Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон Республикалари ҳамда республикамизнинг турли вилоятларидан ташриф буюрган меҳмонларга институт бошлиғининг ўринбосари полковник Г.Курамбаев таълим муассаси ҳаётида рўй бераётган кенг кўламдаги ўзгаришлар, ўқув жараёнлари, курсантларга яратилган шароитлар, ёнғин хавфсизлиги бўйича олиб борилаётган илмий тадқиқот ишлари билан яқиндан таништирди. 


 
Меҳмонлар институтда фаолият олиб бораётган профессор-ўқитувчилар билан суҳбатлашиб, бугунги кунда ёшларга яратилган шароитларга ҳавас қилишларини таъкидлашди, ўқиш давридаги хотиралар ёдга олиниб, мазкур тадбир ташкилотчиларига миннатдорчилик билдиришди. 


 
Учрашув якунида собиқ битирувчиларга Ёнғин хавфсизлиги институтининг эсталик совғалари топширилди.
 
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Ёнғин хавфсизлиги институти Матбуот хизмати
25-09-2017 | 256
Сайт харитаси
Ўзбекистон Республикаси
Ички Ишлар Вазирлиги
Маълумотлардан фойдаланилганда mvd.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт.
© Барча ҳуқуқлар ҳимояланган 2017
Яратувчи:

ИИВ АТА ва АҲБ

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг