Ўзбекистон Республикаси
Ички Ишлар Вазирлиги

Диққат! Веб-сайт тест режимида ишламоқда.

Ҳолат юзасидан102
Ишонч телефони1102
Фирибгар дорифуруш қўлга олинди
2017 йил май ойларида Яшнобод туманидаги дори-дармон маҳсулотлари савдоси билан шуғулладиган масъулияти чекланган жамиятга қарашли омборхона иш бошқарувчиси М.С.га таниши Х.А. биргаликда савдо билан шуғулланишни, дориларни ўзи сотиб беришини ваъда қилиб, омборхонадан 112 млн. 250 минг сўмлик турли хилдаги дори-дармон маҳсулотларини олиб, пулларни ҳам, маҳсулотни ҳам қайтаришни ҳаёлига келтирмайди. 
Сўрайвериб тоқати тоқ бўлган М.С. Яшнобод тумани ИИБга мурожаат қилишга мажбур бўлади. Олиб борилган тадбир натижасида туман ИИБ профилактика инспекторлари томонидан Х.А. ушланди. Суриштирувда Х.А. пулларни ўз эҳтиёжлари учун сарфлаб юборганлиги аниқланди.
Яшнобод туман ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Х.А.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми, яъни фирибгарлик аломатлари билан жиноят иши кўзғатилди.
 
ИИВ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бош бошқармаси
 
11-08-2017 | 98
Сайт харитаси
Ўзбекистон Республикаси
Ички Ишлар Вазирлиги
Маълумотлардан фойдаланилганда mvd.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт.
© Барча ҳуқуқлар ҳимояланган 2017
Яратувчи:

ИИВ АТА ва АҲБ

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг