Ўзбекистон Республикаси
Ички Ишлар Вазирлиги

Диққат! Веб-сайт тест режимида ишламоқда.

Ҳолат юзасидан102
Ишонч телефони1102
Қўшмачилик билан шуғулланган аёл Чилонзор туманида қўлга олинди

Жорий йилнинг 6 август куни профилактика инспекторлари томонидан Тошкент шаҳрининг Чилонзор тумани Муқимий кўчасида ўтказилаётган “Тозалаш” тадбирида, 1984 йилда туғилган Фарғона вилоятининг Бешариқ туманида яшовчи Г.Сойиббоева 200000 сўм эвазига, 1990 йилда туғилган Тошкент вилоятининг Зангиота туманида яшовчи Ж.С. ва 1997 йилда туғилган Яшнобод туманида яшовчи Б.С.ларга жинсий алоқа қилишлари учун қўшмачилик қилганлиги аниқланиб, ашёвий далил билан қўлга олинди.

Мазкур ҳолат юзасидан Чилонзор тумани Ички ишлар бошқармаси  ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Г.Сойиббоевага нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 131-моддаси 1-қисми, яъни ғаразли ёки бошқа паст ниятларда қўшмачилик қилиш аломатлари билан жиноят иши қўзғатилган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ
Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бош бошқармаси

09-08-2017 | 109
Сайт харитаси
Ўзбекистон Республикаси
Ички Ишлар Вазирлиги
Маълумотлардан фойдаланилганда mvd.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт.
© Барча ҳуқуқлар ҳимояланган 2017
Яратувчи:

ИИВ АТА ва АҲБ

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг