Ўзбекистон Республикаси
Ички Ишлар Вазирлиги

Диққат! Веб-сайт тест режимида ишламоқда.

Ҳолат юзасидан102
Ишонч телефони1102
Ўтган ҳафта мобайнида содир бўлган ёнғинлар тўғрисида

2017 йилнинг 2 август куни соат 01.36да Тошкент шаҳар Миробод тумани Афросиёб кўчаси 16-уйда жойлашган «Angels Food» МЧЖга қарашли кафеда ёнғин содир бўлган. 

Ёнғин оқибатида кафенинг овқат тайёрлаш хонасини 30 кв.метр майдонда ички қисми ва бинонинг қисман ташқи қопламаси ёнғиндан зарарланган. Тан жароҳати олганлар йўқ. Ёнғиннинг таҳминий келиб чиқиш сабаби кондиционердаги носозлик.

2017 йилнинг 2 август куни соат 12.17да Тошкент шаҳар Яшнобод тумани М.Ашрафий кўчасида жойлашган «Беш бола» кафеси биносида ижарада бўлган «Шукрон FAST Food сервис» МЧЖга қарашли умумий овқатланиш хонасида ёнғин содир бўлган. Ёнғин оқибатида ошхонанинг ички ва шифт қисми 60 кв.метр майдонда зарар кўрган. Тан жароҳати олганлар йўқ. Ёнғиннинг таҳминий сабаби, электр симларининг қисқа туташувидан.

2017 йилнинг 2 август куни соат 12.19да Қарақалпоғистон Республикаси Хўжайли туманида яшовчи фуқаро Б.Каримовнинг уйида ёнғин содир бўлган. Ёнғин оқибатида уйнинг 100 кв.м. майдонда том қисми ёниб зарарланган. Тан жароҳати олганлар йўқ. Ёнғиннинг таҳминий сабаби, электр симларнинг қисқа туташувидан.

2017 йилнинг 3 август куни соат 10.50да Тошкент вилояти Қибрай туманида жойлашган «Юлдашев Файз» МЧЖга тегишли молхонада ёнғин содир бўлган. Ёнғин оқибатида молхонанинг 80 кв. метр майдонда том қисми ва ғамлаб қуйилган хашаги ҳамда 1 гектар майдонда қуруқ ўт ёнган. Тан жароҳати олганлар йўқ. Ёнғиннинг таҳминий сабаби, очиқ оловдан фойдаланишда эхтиётсизлик оқибатида.

2017 йилнинг 4 август куни соат 20.28да Тошкент шаҳар Олмазор тумани Жомий маҳалласи, Янги Олмазор кўчаси 51-уйда жойлашган «ОНИКС» заводи ҳудудида ижарада бўлган «Янги технология даври» МЧЖга қарашли қурилиш материаллари ишлаб чиқариш хусусий корхонаси биносида ёнғин содир бўлган. Ёнғин оқибатида бинонинг ёрдамчи хонасининг ички қисми 15 кв.метр майдонда зарар кўрган ва 1 нафар фуқаро куйиш тан жароҳати олиб шифохонага жойлаштирилган. Ёнғиннинг таҳминий сабаби, ишлаб чиқариш жараёнида технологик регламентни бузилишидан.

2017 йилнинг 5 август куни соат 18.27да Сирдарё вилояти Гулистон шаҳар Бунёдкор кўчасида жойлашган савдо дўконларида ёнғин содир бўлган. Ёнғин оқибатида жами 16 та савдо дўконларининг 404 кв.метр майдонда томи, шифт қисми ва ички қисми ёнғиндан зарарланган. Тан жароҳати олганлар йўқ. Ёнғиннинг таҳминий сабаби электр симларнинг қисқа туташувидан.

2017 йилнинг 6 август куни соат 09.05да Бухоро шаҳар А.Яссавий кўчаси 1-уйда жойлашган вилоят ҳунармандчилик уюшмаси қошидаги «И.Жўраев» ЯТТга тегишли миллий супа ва ўриндиқлар ишлаб чиқариш цехида ёнғин содир бўлган. Ёнғин оқибатида цехнинг 380 кв.метр майдонда том қисми ва ёғоч маҳсулотлари ёнғиндан зарарланган. Тан жароҳати олганлар йўқ. Ёнғиннинг таҳминий сабаби, очиқ оловдан фойдаланишда эхтиётсизлик.

07-08-2017 | 544
Сайт харитаси
Ўзбекистон Республикаси
Ички Ишлар Вазирлиги
Маълумотлардан фойдаланилганда mvd.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт.
© Барча ҳуқуқлар ҳимояланган 2017
Яратувчи:

ИИВ АТА ва АҲБ

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг