Ўзбекистон Республикаси
Ички Ишлар Вазирлиги

Диққат! Веб-сайт тест режимида ишламоқда.

Ҳолат юзасидан102
Ишонч телефони1102
Ёнғин хавфсизлиги асосларига ўқитиш

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 23 майдаги ПҚ-2991-сонли «Ёнғин хавфсизлиги соҳасида кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ аҳоли, тадбиркорлар, давлат органларининг ёнғинларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш борасидаги кўникма ва малакаларини тизимли равишда такомиллаштириб бориш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ёнғин хавфсизлиги институти профессор-ўқитувчилари таркиби томонидан ҳар йили республиканинг ҳар бир маъмурий ҳудудларида объект раҳбарларини ёнғин хавфсизлиги асосларига ўқитиш учун комплекс сайёр ўқув-амалий йиғинларини ташкил этиш ва натижалари бўйича тест синовлари ўтказиб, тегишли намунадаги сертификатлар бериш йўлга қўйилган.

Ёнғин хавфсизлиги асосларига ўқитиш учун илк комплекс сайёр ўқув-амалий йиғинлари шу йилнинг 17 июль куни Қорақалпоғистон Республикасида бошланди. Йиғинларга 100 дан ортиқ давлат аҳамиятига молик ўта муҳим ёки ёнғин ва портлаш хавфи юқори бўлган, ҳаёт маромини таъминловчи ҳамда тадбиркорлик субъектларига тегишли бўлган объектларнинг раҳбар ходимлари жалб этилди.
Ушбу тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Ўзбекистон Республикаси ИИВ Ёнғин хавфсизлиги бош бошқармаси, Ёнғин хавфсизлиги институти Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси раҳбарлари қатнашди.
Сайёр ўқув-амалий йиғинларни юқори савияда ўтказиш учун Ёнғин хавфсизлиги институтининг малакали профессор-ўқитувчилари жалб этилган. 27 июль кунига қадар ўтказиладиган йиғинда ёнғин ўчириш амалий-тактик кўргазмали машқлари ўтказиш ҳам режалаштирилган.
Институтида ўқув жараёнини такомиллаштириш, янги дарсликлар ва услубий қўлланмаларни ишлаб чиқиш мақсадида, Қорақалпоғистон Республикасининг барча ҳудудлари бўйлаб 10 кун давомида Ёнғин хавфсизлиги институти профессор-ўқитувчилари ҳамда Давлат ёнғин хавфсизлиги хизмати ходимлари ёнғинлар профилактикасининг илғор шакл ва усулларини жорий этиш, ёнғин ўчиришга жалб қилинадиган куч ва воситаларни бошқариш, шунингдек улардан самарали фойдаланиш, ёнғин назорати ва ёнғинларни ўчириш соҳасига замонавий илмий-техника ютуқлари ва ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш, ёнғинлар профилактикаси ва ёнғинларни ўчиришда юзага келаётган муаммоли вазиятлар, уларга сабаб бўлувчи шарт-шароитларни таҳлилини ўтказиш ишларини ҳам амалга оширадилар.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Ёнғин хавфсизлиги​ институти матбуот хизмати

17-07-2017 | 243
Сайт харитаси
Ўзбекистон Республикаси
Ички Ишлар Вазирлиги
Маълумотлардан фойдаланилганда mvd.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт.
© Барча ҳуқуқлар ҳимояланган 2017
Яратувчи:

ИИВ АТА ва АҲБ

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг