Ўзбекистон Республикаси
Ички Ишлар Вазирлиги

Диққат! Веб-сайт тест режимида ишламоқда.

Ҳолат юзасидан102
Ишонч телефони1102
Янгиликлар
Навоий вилоятида ўтказилган сайёр йиғилишлар
Бугунги кунда республикамиз ички ишлар органлари тизимининг барча бўғинларида олиб борилаётган изчил ислоҳотлар фуқароларимизнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш, уларнинг қонуний манфаатларини тўлиқ ҳимоя қилишга хизмат қилмоқда. Бу борада қабул қилинаётган бир қатор қонун, қарор ва фармонлар эса мазкур соҳанинг ҳуқуқий пойдевори вазифасини ўтамоқда. Ўз навбатида ушбу норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар мазмун-моҳиятини тўғри англаган ҳолда хизматни ташкил этиш жиноятчиликка қарши кураш, юртимиз равнақининг гаровидир.
Концепция лойиҳаси – умумхалқ муҳокамасида
Мамлакатимизда ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш борасидаги ишларни янада кучайтириш ва сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини бу соҳага кенг жалб этиш, Ўзбекистон фуқароларининг ижтимоий-сиёсий онги ва дунёқараши, фуқаролик позицияларини ватанпарварлик асосида камол топтириш мақсадида Ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш концепцияси лойиҳаси ишлаб чиқилди. Шу муносабат билан ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш концепцияси лойиҳаси ҳусусидаги фикр, мулоҳаза, таклиф ва истакларингизни шу йилнинг 15 декабрь кунига қадар қуйидаги манзилларга юборишингиз сўралади: Мудофаа вазирлиги электрон манзили: vatan@evo.uz, mv-vatan@mail.ru.
Шарафли меҳнатга муносиб рағбат
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Маданият саройида Бош қомусимиз қабул қилинганининг 25 йиллиги муносабати билан тантанали маросим бўлиб ўтди. 
Жанговар шайликни ошириш йўлида
Республика ички ишлар органлари ходимларининг хизмат бурчини ўтаётган ҳудудларда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, жиноятчиликка қарши курашиш, жамоат тартиби ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш асосий вазифаларидир.
Сирдарё ва Жиззах вилоятларида сайёр қабуллар ўтказилди
Халқ билан бирга бўлиш, одамларнинг дардини эшитиб, қийнаётган муаммоларни ҳал этиш ҳар бир ташкилот ва идора раҳбарининг вазифасидир. Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан жойларда мутасадди раҳбарларнинг аҳоли билан учрашувлар, улар учун сайёр қабуллар ташкил этиш давом этмоқда.
Сайт харитаси
Ўзбекистон Республикаси
Ички Ишлар Вазирлиги
Маълумотлардан фойдаланилганда mvd.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт.
© Барча ҳуқуқлар ҳимояланган 2017
Яратувчи:

ИИВ АТА ва АҲБ

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг