Ўзбекистон Республикаси
Ички Ишлар Вазирлиги

Диққат! Веб-сайт тест режимида ишламоқда.

Ҳолат юзасидан102
Ишонч телефони1102
Содир бўлган воқеалар
Фарғона вилоятида оғир жиноят фош этилди
Фарғона вилоятининг Учкўприк туманида 3 нафар йигит, айни кучга тўлганида, жамиятга нафи тегиши ўрнига ҳеч қаерда ишламасдан, билакдаги кучларини безорилик, ўғирлик, босқинчилик каби жиноятлар кўчасига сарфлашни ўзларига касб қилиб олишади.
Мобил телефон аппарати ўғриси ушланди
Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур туманида номаълум шахс А.Навоий кўчаси 44-уйда жойлашган “Grand Mobile Set” МЧЖга қарашли дўконга калит танлаш йўли билан кириб, у ердан катта кўп сонли мобил телефон аппаратларини ўғирлаб кетган.
1кг. 39 гр. бўлган марихуана гиёҳвандлик моддаси далилий ашё сифатида олинди
Наманган вилоятининг Тўрақўрғон туманида туман ИИБ тезкор ходимлари томонидан ўтказилган тадбир давомида “Сохибкор” Маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи, ишламайдиган, муқаддам судланган, 1974 йилда туғилган А.Т.нинг уйи текширилганида, иншоатнинг турли жойларига яшириб қўйилган жами 1 кг. 39 гр. марихуана гиёҳвандлик моддаси топилиб, далилий ашё сифатида олинган.
Чинозлик фуқаронинг уйидан 4 кг. га яқин марихуана гиёҳвандлик моддаси топилди
Тошкент вилоятининг Чиноз туманида вилоят ИИБ ва Чиноз тумани ИИБ  тезкор ходимлари томонидан ўтказилган тадбир давомида “А.Темур” Маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи, ишламайдиган, 1961 йилда туғилган А.Я.нинг уйи текширилганида ҳовлисидаги узум сўрисида қуритиб қўйилган 3 кг. 690,6 гр. марихуана гиёҳвандлик моддаси топилиб, далилий ашё сифатида олинган.
Талончилик фош этилди
Андижон вилоятининг Қўрғонтепа туманида яшовчи, 1954 йилда туғилган Б.Х. нафақа пулини олиш мақсадида, “Янги ҳаёт” маҳалла фуқаролар йиғини биносига кетаётган вақтида Ўйингоҳ кўчасида жойлашган кўп қаватли уйлар атрофида номаълум шахс куч ишлатиш йўли билан Б.Х.нинг уяли телефон аппарати, фуқаролик паспорти ва 50 минг сўм миқдоридаги пулларини тортиб олиб қочиб кетган. 
Шубҳали шахс 1 кг 574,07 гр марихуана гиёҳвандлик воситаси билан қўлга олинди
Андижон вилоятининг Андижон туманида ўтказилган профилактик тадбирлар давомида, «Ёрбоши» қишлоқ фуқаролар йиғинининг «Султонобод» маҳалласи ҳудудида, йўлнинг четида турган фуқаро ўзини шубҳали тутганлиги учун ички ишлар ходимлари томонидан шахсига оид ҳужжатлари сўралганида, қўлидаги полиэтилен пакетни ташлаб қочмоқчи бўлади.
«Оталар чойхонаси»даги қиморвозлар
Андижон вилоятида ўтказилган профилактик тадбирлар давомида, Асака туманида яшовчи, 1961 йилда туғилган Б.И., шу туманда жойлашган «Оталар чойхонаси»да 1990 йилда туғилган А.О., 1964 йилда туғилган А.А., 1965 йилда туғилган А.У., 1961 йилда туғилган С.Д. ва 1966 йилда туғилган Т.Г.ларга ўртага пул тикиб қимор ўйнашларига шароит яратиб бериб, қиморхона ташкил этгани аниқланди.
Андижонда 3071 нафар лицензиясиз пуллик хизмат кўрсатаётган ҳайдовчилар аниқланди
Андижон вилояти ИИБ Йўл-патруль хизмати ходимлари томонидан йўл-транспорт ҳодисаларини олдини олиш ва ҳайдовчилар томонидан фуқароларга транспорт воситаларида пуллик хизмат кўрсатишни қонунийлигини аниқлаш мақсадида, тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда рейдлар ўтказилмоқда.
Қарши шаҳрида ёнғин
2017 йилнинг 15 август куни соат 00.15да Қашқадарё вилоятининг Қарши шаҳар Қарши-Бишкент йўлининг 5 километрида ёнғин содир бўлганлиги ҳақида вилоят ёнғин хавфсизлиги хизматининг «101» телефон рақамига хабар келиб тушган. Воқеа жойига ёнғин ўчириш экипажлари соат 00.21да етиб бориб, соат 00.48да ёнғин бартараф этилган.
Яккасарой туманида фирибгар ушланди.
Фуқаро Ш.О. Яккасарой тумани ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, шу туманда жойлашган кафеларнинг бирида, 1966 йилда туғилган Яшнобод туманида яшовчи К.В., Россия Федерациясининг фуқаролигини олишга керакли бўлган ҳужжатларни расмийлаштиришга ва давлат божларини тўлатиб беришга ваъда қилиб, ундан 2500 АҚШ доллари олганлигини маълум қилган.
Сайт харитаси
Ўзбекистон Республикаси
Ички Ишлар Вазирлиги
Маълумотлардан фойдаланилганда mvd.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт.
© Барча ҳуқуқлар ҳимояланган 2017
Яратувчи:

ИИВ АТА ва АҲБ

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг