Ўзбекистон Республикаси
Ички Ишлар Вазирлиги

Диққат! Веб-сайт тест режимида ишламоқда.

Ҳолат юзасидан102
Ишонч телефони1102
Янгиликлар
Андижонда профилактик тадбир давомида ўғри қўлга тушди
Андижон шаҳар Ички ишлар бошқармаси ҳодимлари томонидан Андижон шаҳар Тўклик маҳалла фуқаролар йиғини ўрамида яшовчи фуқаро 1997 йилда туғилган А.Л билан олиб борилган профилактик ишлар натижасида, у Андижон шаҳар Ўзбекистон кўчасида жойлашган “Имоми Аъзам” жомъе масжиди олдида қаровсиз қолдирилган иккита автомашинани бир неча кун олдин эшигини ўткир тиғли жисм билан очиб, ўғирликка тушган.
Андижонда салкам ярим килограмм марихуана гиёҳвандлик моддасини сақлаган шахс аниқланди
Андижон вилояти Балиқчи тумани ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор, профилактик тадбирлар натижасида, Балиқчи тумани Эски-Хақулобод ҚФЙ Обод турмуш кўчаси 200-уйда яшовчи, 1985 йилда туғилган М.О,  жами 42 грамм марихуана гиёҳванд моддаларини 175.000 сўмга сотаётганида ушланиб, яшаш уйининг омборхонасида 390 грамм марихуана гиёҳванд моддасини ноқонуний сақлаётгани аниқланган.
Чирчиқда фото ва видео кузатув мосламалари ишга туширилди
Мамлакатимизда ҳуқуқ-тартибот йўналишида амалга оширилаётган ислоҳотлар замирида фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, уларнинг хавфсизлигини таъминлаш каби устивор вазифалар борлиги барчамизга яхши маълум.
Тошкентда 7000 АҚШ долларини мўлжаллаган фирибгар ушланди
Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида Қашқадарё вилояти Китоб туманида яшовчи, ишламайдиган, 1985 йилда туғилган Ҳ.А олдин судланган бўлишига қарамай яна фирибгарлик йўлини давом эттиради. Бу сафар Қашқадарё вилояти Яккабоғ туманида яшовчи, 1992 йилда туғилган Э.Мни алдаш йўли орқали ишончига кириб, унга “Ласетти” автомашинасини олиб беришни ваъда қилиб, 7000 АҚШ долларини олиб кетади.
Тошкент шаҳрида 21 ёшли йигит ва 20 ёшли қиз ўғирликка тушди
Тошкент шаҳрининг Миробод туманида номаълум шахс Сайхун кўчасида яшовчи, 1984 йилда туғилган Б.Снинг уйига эркин йўл орқали кириб, ётоқхонасидаги шкаф ичидан умумий қиймати 8.250.000 сўмлик 5 турдаги сариқ металлдан ясалган заргарлик буюмларини ўғирлаб кетган.
Ўйламай қилган ҳаракатнинг оқибати
Тошкент вилоятининг Бекобод шаҳрида яшовчи, уй бекаси, 1987 йилда туғилган М.Х Бекобод шаҳар ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, таниши, ишламайдиган, 1994 йилда туғилган З.Ж унинг қўлидан ичида 3.200.000 сўм пули бўлган целофан пакетини тортиб олиб кетганлигини маълум қилган.
Ҳафта мобайнида содир бўлган ёнғинлар
Андижон вилояти Асака туманида яшовчи фуқаро А.Файзиевнинг ҳовлисида очиқ оловдан фойдаланишда эхтиётсизлик оқибатида ёнғин содир бўлиб, 20 кв. метр майдонда ғамлаб қўйилган ўтини ёниб зарарланган. Ёнғинни ўчириш вақтида уй эгасининг турмуш ўртоғи куйиш тан жароҳатини олиб шифохонага жойлаштирилган.
Республика ҳудудида фош этилган транспорт воситалари билан боғлиқ жиноятлар ҳақида маълумот
2017 йил 7 июль куни соат 04-30 ларда тушган хабарга кўра, Самарқанд вилояти, Булунғур тумани, Пахтабоши қишлоғи ҳудудида калити ичида, қаровсиз қолдирилган, шу қишлоқда яшовчи, 1978 йилда туғилган Қ.А.га тегишли «НЕКСИЯ» русумли автомобили номаълум шахс томонидан олиб қочилиб, Сохибкор м.ф.й. ҳудудида тўхтаб турган «CASE-3 8940» русумли тракторини орқа қисмига уриб, йўл-транспорт ҳодисаси жойидан яширинган. Олиб борилган қидирув ва суриштирув ишлари натижасида ушбу жиноятни Пахтабоши қишлоғида яшовчи, 1999 йилда туғилган Ж.А. содир этганлиги аниқланиб, 2017 йил 10 июль куни ушланган.
Миграция жараёнлари ахборотлаштирилмоқда
Айни пайтда бутун дунёда миграция жараёнлари ва қидирув фаолиятини назорат қилишда электрон ахборот тизимлари ва маълумотлар базасидан кенг фойдаланилмоқда. Мамлакатимизда ҳам шундай тизимлар фаол жорий этилаётир. 
Ёнғин хавфсизлиги асосларига ўқитиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 23 майдаги ПҚ-2991-сонли «Ёнғин хавфсизлиги соҳасида кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ аҳоли, тадбиркорлар, давлат органларининг ёнғинларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш борасидаги кўникма ва малакаларини тизимли равишда такомиллаштириб бориш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ёнғин хавфсизлиги институти профессор-ўқитувчилари таркиби томонидан ҳар йили республиканинг ҳар бир маъмурий ҳудудларида объект раҳбарларини ёнғин хавфсизлиги асосларига ўқитиш учун комплекс сайёр ўқув-амалий йиғинларини ташкил этиш ва натижалари бўйича тест синовлари ўтказиб, тегишли намунадаги сертификатлар бериш йўлга қўйилган.
Сайт харитаси
Ўзбекистон Республикаси
Ички Ишлар Вазирлиги
Маълумотлардан фойдаланилганда mvd.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт.
© Барча ҳуқуқлар ҳимояланган 2017
Яратувчи:

ИИВ АТА ва АҲБ