Сайт харитаси

Гулистонда Ўзбекистоннинг янги фуқароларига паспортлар топширилди

Гулистонда Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 21 апрелдаги “Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига қабул қилиш тўғрисида”ги фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига қабул қилинган бир гуруҳ шахсларга фуқаролик паспорти тантанали равишда топширилди. 

Россия Федерацияси Ички ишлар Вазирининг Ўзбекистонга ташрифи бошланди

Бугун кундузи Россия Федерацияси Ички ишлар вазирлиги делегацияси ички ишлар Вазири полиция генерали В.А.Колокольцев бошчилигида Самарқанд шаҳрига етиб келди. Юқори мартабали меҳмонни Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар Вазири генерал-майор А.Азизов, Россия Федерациясининг Ўзбекистон Республикасидаги фавқулотда ва мухтор элчиси В.Тюрденев ва республиканинг бошқа расмий кишилари кутиб олдилар.

Президент Шавкат Мирзиёев араб-мусулмон мамлакатлари ва АҚШ саммитида иштирок этди

Саудия Арабистонининг Ар-Риёд шаҳрида араб-мусулмон мамлакатлари ва АҚШ саммити бўлиб ўтди. 

Шавкат Мирзиёев Ислом тараққиёт банки Президенти билан учрашди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистонига ташрифи давомида Ислом тараққиёт банки Президенти Бандар Ҳажар билан учрашди. 

ИЧКИЛИКНИНГ АЯНЧЛИ АҲВОЛИ

Самарқанд шаҳри Фарҳод қўрғонида яшовчи икки қариндош биргаликда спиртли ичимлик ичишиб, ўзаро жанжаллашиб қолишади. Оқибатда жанжал шу даражага етадики, 1985 йилда туғилган, ҳеч қаерда ишламайдиган,  А.Б амакиси бўлган 1973 йилда туғилган Р.Бнинг кўкрак ва қорнига пичоқ билан уриб жароҳат етказади.

ЁШЛИК БЕБОШЛИКМИ?

Фарзанд тарбиясида тақиқ эмас, балки уларга берилаётган имкониятлардан тўғри фойдаланиш, ўз хатти-ҳаракати учун жавобгарлик туйғулари шакллантирилиши муҳим. Ҳар бир нарсанинг фойдали томонини тушунтириб, тўғри йўналиш бериш ота-оналарнинг, катталарнинг асосий вазифаси бўлмоғи даркор.

АВТОМОБИЛ ЎҒРИСИ УШЛАНДИ

Тошкент вилоятининг Ангрен шаҳрида тунги тадбирда хизмат олиб бораётган ходимлар эътиборини шаҳарнинг Алишер Навоий кўчасида жойлашган деҳқон бозори яқинида “Тико” русумли автоулов атрофида куймаланиб юрган кишининг беўхшов хатти-ҳаракатлари тортади.

Сархуш ҳайдовчилар

Тунги  соат  23:45ларда Наманган шаҳри Давлатобод мавзеси ҳудудида «Спарк» русумли, давлат  рақам  белгиси 50  S  909  HA  бўлган автоулов  тўхтатилиб текширилганида,  ҳайдовчиси  –  Наманган шаҳри  3-кичик  туман 35-уй  41-хонадонда яшовчи, 1992 йилда туҳилган Жасур Абдуллаев транспорт воситасини сархуш ҳолда бошқараётгани ойдинлашди.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ МОДДИЙ-ТЕХНИКА ТАЪМИНОТИ БОШҚАРМАСИ ТАНЛОВ ЭЪЛОН ҚИЛАДИ

Танловда чет эл фирма ва ташкилотлари, маҳаллий ишлаб чиқарувчилар (етказиб берувчилар), шунингдек кичик бизнес субъектлари иштирок этишлари мумкин.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ МОДДИЙ-ТЕХНИКА ТАЪМИНОТИ БОШҚАРМАСИ ТАНЛОВ ЭЪЛОН ҚИЛАДИ

Танловда чет эл фирма ва ташкилотлари, маҳаллий ишлаб чиқарувчилар (етказиб берувчилар), шунингдек кичик бизнес субъектлари иштирок этишлари мумкин.

“Ажал мусиқасига ўзбек ёшлари ўйнамайди!”

“Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати Гулистон шаҳар Кенгаши ташаббуси билан ҳуқуқни мухофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда “оммавий маданиятнинг” салбий оқибатлари, жумладан кейинги вақтларда ижтимоий тармоқларда тарқалган ўзини ўзи ўлдириш даражасига олиб борувчи ўйин кўринишидаги “КЎК КИТ” ҳақида давра суҳбати ташкил этилди.

Жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликлар камаймоқда

Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан мамлакатимизда ҳафтанинг ҳар пайшанба куни ўтказилаётган профилактика куни тадбирлари жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, жойларда ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини янада мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда. 

Қонунларнинг инсон ҳаётидаги аҳамияти

Қонунлар ҳаётда нима учун керак? Нега қонунларни  билишимиз лозим? Келинг, оддий ҳаёт фалсафасидан келиб чиқиб мулоҳаза юритайлик.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасини ташкил этиш тўғрисида”ги Фармони ва “Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги қарорига шарҳ

Мамлакатимизнинг ўрмон хўжалиги ўсимлик ва ҳайвонот дунёси, жумладан, ноёб манзарали ва мевали дарахтлар ҳамда доривор ўсимликларнинг кўплиги ва хилма-хиллиги билан ажралиб туради. Бугунги кунда ўрмон фондининг 300 дан ортиқ ўсимлик ва 180 дан ортиқ ҳайвон турлари “Қизил китоб”га киритилган.

Фахрийлар тингловчилар ҳузурида

Ички ишлар идораларида узоқ йиллар самарали хизмат қилиб, бугунги кунда кексалик гаштини сураётган фахрийлар Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 25 йиллигига бағишлаб ташкил этилаётган турли учрашувларда фаол иштирок этиб, ёш ходимларни она Ватанга муҳаббат, бурчга садоқат руҳида тарбиялашга муносиб ҳисса қўшмоқдалар.
Айни кунларда ИИВ Академияси ўқув-дала полигонида биринчи босқичга қабул қилинган тингловчилар хизмат, жанговар ва саф тайёргарлиги бўйича сабоқ олмоқда. Бу жараёнда уларнинг соҳага оид дастлабки кўникмаларни олишлари, касб сирларини ўрганишлари, маънавиятини оширишлари ҳамда дунёқарашларини кенгайтиришга алоҳида эътибор берилаяпти.

Такомиллашаётган соҳавий хизмат

Мустақиллик барча жабҳаларда бўлгани каби ички ишлар идоралари қўриқлаш хизматида ҳам туб ислоҳотлар ўтказиш, мазкур хизматни замон талаби даражасида шакллантириш ва янада такомиллаштириш имконини берди. Истиқлол йилларида ИИВ ҳузуридаги Республика «Қўриқлаш» бирлашмаси ва унинг қуйи тизимларида туб ўзгаришлар, янгиланишлар юз берди. Қўриқлаш хизмати қолоқ тизимдан энг замонавий техник восита ва жиҳозлар билан таъминланган хизматлардан бирига айланди. Шу боис, энг улуғ ва энг азиз байрамимиз – Ватанимиз мустақиллигининг йигирма беш йиллигини муносиб кутиб олишга тайёргарлик кўрилаётган шу кунларда «Ким эдигу ким бўлдик?» деган саволга айнан шу соҳа мисолида жавоб берсак бўлади.

Календар

Ҳозир сайтда

Хозигри вақтда 1099  меҳмонлар сайтда ва биронта ҳам рўйҳатдан ўтганлар йўқ

Ўзбекистон Республикаси Давлат рамзлари

Давлат байроғи Ўзбекистон Республикасининг 1991 йил 18 ноябрдаги 407-сонли «Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи тўғрисида»ги Қонуни билан тасдиқланган. Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи — байроқнинг бутун узунлиги бўйлаб ўтган тўқ мовий ранг, оқ ранг ва тўқ яшил рангли учта эндан таркиб топган тўғри тўртбурчак шаклидаги матодир. Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғининг узунлиги 250 сантиметрга, кенглиги 125 сантиметрга тенг. Мовий ранг, оқ ранг ва яшил рангли энларнинг кенглиги бир хил.
Ҳар бир ен 40 сантиметрга тенгдир. Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғининг ўртасидаги оқ рангли эннинг четларидан кенглиги 2,5 сантиметрга тенг қизил ҳошиялар ўтказилган. Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғининг юқори қисмидаги мовий рангли эннинг юз томони ва орқа томонида дастага яқин жойида оқ рангли янги ой ва унинг ёнида ўн иккита оқ рангдаги беш қиррали юлдуз тасвирланган. Оқ рангли янги ой ва ўн иккита оқ рангли беш қиррали юлдузнинг тасвири мовий рангли юқори эннинг ўртасидан 70х30 сантиметрга тенг тўғри тўртбурчакка сиғадиган қилиб жойлаштирилган. Оқ рангли янги ой вертикал ҳолатда дўнг томони дастага қаратилган, дастадан 20 сантиметр масофада жойлаштирилган бўлиб, диаметри 30 сантиметрли доирага сиғади. Ўн иккита оқ рангли беш қиррали юлдуз диаметри 6 сантиметрли доирага сиғади. Доиралар орасидаги масофа 6 сантиметр. Юлдузлар узунасига ва тиккасига қуйидаги тартибда жойлашади: юқори қаторда учта, ўрта қаторда то‘ртта ва қуйи қаторда бешта юлдуз. Қуйи қатордаги юлдузлар янги ойнинг пастки учидан 3,5 сантиметр масофада жойлашади.
Давлат герби Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 2 июлдаги 616-ХИИ-сонли «Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тўғрисида»ги Қонуни билан тасдиқланган. Ўзбекистон Республикаси Давлат герби қуйидаги кўринишга эга: тоғлар, дарёлар ва сўл томони буғдой бошоқларидан, ўнг томони эса чаноқлари очилган ғўза шохларидан иборат чамбарга ўралган гуллаган водий узра қуёш заррин нурларини сочиб туради. Гербнинг юқори қисмида Республика ҳурлигининг рамзи сифатида саккизбурчак тасвирланган бўлиб, унинг ички қисмида ярим ой ва юлдуз тасвирланган. Гербнинг марказида бахт ва эрксеварлик рамзи — қанотларини ёзган Ҳумо қуши тасвирланган.
Гербнинг пастки қисмида Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғини ифода этувчи чамбар лентасининг бантида «Ўзбекистон» деб ёзиб қўйилган. Ўзбекистон Республикаси Давлат гербининг рангли кўринишида: Ҳумо қуши ва дарёлар — кумуш рангида; қуёш, бошоқлар, пахта чаноқлари ва «Ўзбекистон» ёзуви — олтин рангида; ғўза шохлари ва барглари, тоғлар ва водий — яшил рангда; чаноқлардаги пахта — оқ рангда; лента — Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғининг рангларини акс эттирувчи уч хил рангда; саккизбурчак — олтин зарҳал билан ҳошияланган ҳолда ҳаво рангда; ярим ой ва юлдузлар — оқ рангида тасвирланган.

Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳиясининг матни ва мусиқаси Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 10 декабрдаги 768-ХИИ-сонли «Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси тўғрисида»ги Қонуни билан тасдиқланган..

Мутал Бурхонов мусиқаси

Абдулла Орипов шеъри

Серқуёш ҳур ўлкам, элга бахт, нажот
Сeн ўзинг дўстларга йўлдoш, мeҳрибoн!
Яшнагай тo абад илму фан, ижoд,
Шуҳратинг пoрласин тoки бoр жаҳoн!

Oлтин бу вoдийлар — жoн Ўзбeкистoн,
Аждoдлар мардoна руҳи сeнга ёр!
Улуғ xалқ қудрати жўш урган замoн,
Oламни маҳлиё айлаган диёр!

Бағри кeнг ўзбeкнинг ўчмас иймoни,
Эркин, ёш авлoдлар сeнга зўр қанoт!
Истиқлoл машъали тинчлик пoсбoни,
Xақсeвар, oна юрт, мангу бўл oбoд! 

Oлтин бу вoдийлар — жoн Ўзбeкистoн,
Аждoдлар мардoна руҳи сeнга ёр!
Улуғ xалқ қудрати жўш урган замoн,
Oламни маҳлиё айлаган диёр!

Жарималар тўлов пуллари